РАСМАН: «Малика»даги дўконлар ёпилишини Давлат солиқ қўмитаси изоҳлади: 308 миллион сўмлик товарлар олиб қўйилган!

  •   DiMaX
  •  1884
  •  15.11.2018 10:46

РАСМАН: «Малика»даги дўконлар ёпилишини Давлат солиқ қўмитаси изоҳлади: 308 миллион сўмлик товарлар олиб қўйилган!

Куни кеча пойтахтимиздаги «Флешка» техномаркази – халқ тили билан айтганда «Малика» бозори ишламаётгани ҳақида хабар бергандик. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси расмий изоҳ берди.

ЎҚИНГ: «Малика»даги дўконлар ишламаяпти – нима гап ўзи?

ДСИ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими томонидан эълон қилинган хабарда таъкидланишича, Тошкент шаҳридаги маиший техника воситалари савдосига ихтисослашган «Малика» савдо мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан назорат тадбири ташкил этилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади:

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни «Малика» савдо мажмуасида Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида 13 нафар фуқаро тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, чет элда ишлаб чиқарилган ва республикамизга яширин йўллар орқали олиб кирилган, ҳеч қандай ҳужжатларсиз маиший техника савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланган.

Ушбу фуқаролар истеъмолчилар ҳуқуқларини қўпол равишда бузиб, сифат сертификатига эга бўлмаган товарлар савдоси ҳамда соғлом рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатган ҳолда, давлат бюджети олдида мажбуриятларни бажармай, умуман солиқларни тўламаган.

ЎҚИНГ: Божхонада ҳақиқий тилла смартфон ушлаб қолинди!

ДСИ изоҳида таъкидланишича, назорат тадбири давомида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан ноқонуний равишда савдога қўйилган умумий қиймати қарийб 308 млн. сўмлик сўмлик 66 та маиший техника воситалари, 7,8 мингта уяли алоқа воситалари ва аксессуарлар Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси»нинг 176-моддасига асосан, масала қонуний ҳал бўлгунига қадар вақтинчалик олиб қўйилган.

Давлат солиқ қўмитаси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ва қонуний фаолият юритаётган тадбиркорларнинг савдо билан шуғулланиши учун ҳеч қандай тўсқинликка йўл қўйилмаслигини маълум қилади.

Айтиш керакки, Terashop.uz интернет-дўконимиз белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ва қонуний тарзда ўз фаолиятини юритмоқда. Бу ердан сиз турли электротехника жиҳозларини онлайн усулда харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 7 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!