Расман: Meizu 16s смартфони NFC’ли бўлиб, симсиз ҳам қувватланади

  •   DiMaX
  •  784
  •  23.11.2018 18:36

Расман: Meizu 16s смартфони NFC’ли бўлиб, симсиз ҳам қувватланади

Meizu 16th смартфони бутун дунёда, шу жумладан юртимизда ҳам ҳали яқиндагина расман савдога чиқарилган. Интернетда эса аллақачон бу флагманнинг кейинги авлоди ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқда, ҳатто унинг суратини ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Meizu 16s ҳам Galaxy S10 ва Mi 9 даражасида кучли бўляпти!

Энди эса ушбу моделдаги қурилмаси ҳақида компания президенти Хуан Чжан (Huang Zhang) шахсан ўзи маълумот берди. Унинг эълон қилишича, кейинги йилда Meizu 16s модели тақдим этилади. У ҳозирги авлод флагманининг дизайнини тўлиғича сақлаб қолса-да, «ички дунёси» янада илғор бўлади.

Жумладан, Meizu 16s янада илғор мобил платформа, контактсиз тўловлар учун NFC модули, шунингдек, симсиз қувватлаш технологияси билан жиҳозланади. Унинг уч модулли асосий камерага ва асосийси – Qualcomm компаниясининг ҳали расман тақдим этилмаган, энг илғор Snapdragon 8150 процессорига эга бўлиши ҳақида аввал ҳам ёзганмиз.

Айни дамда эса, гарчи NFC ва симсиз зарядланиш имкони бўлмаса-да, Meizu 16th (ёки Meizu 16) модели бозордаги энг яхши смартфонлардан биридир. Ўзбекистон бозорида эса ушбу флагман энг кучли Android-смартфонлардан бири эканлигини алоҳида таъкидласак арзийди. Унинг 8/128 гигабайтлик талқинини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 4 150 000 сўм эвазига харид қилиш имкони бор. Умуман олганда, ушбу компаниянинг бошқа русумлардаги (жами 19 номдаги) смартфонларини 952 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Meizu 16 флагмани ва бу бренднинг бошқа смартфонларини Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 16 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!