Расман намойиш этилмаган арзон смартфон – Google Pixel 3 Lite видеотавсифини кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  652
  •  17.01.2019 16:58

Расман намойиш этилмаган арзон смартфон – Google Pixel 3 Lite видеотавсифини кўрамиз!

«Қидирув гиганти» ўзининг Pixel 3 ва 3 XL флагманларини ўтган йилнинг октябрида намойиш қилганди. Кейинроқ унинг ушбу туркумда яна битта – ҳамёнбоп смартфон тайёрлагани маълум бўлган ва Terabayt.uz сайтида унинг «жонли» суратлари эълон қилинган.

ЎҚИНГ: Google тайёрлаган «камбағалбоп» Pixel 3 Lite тақдимотдан аввал фош этилди

Энди эса YouTube видеохостингидаги Andro News каналида ўша – ҳали тақдим этилмаган Google Pixel 3 Lite смартфонининг видеотавсифи эълон қилинди! Бу – стандарт Pixel 3 флагманининг соддалаштирилган ва арзонроққа таклиф этиладиган версиясидир.

Мана, аввал видеолавҳани томоша қиламиз:

Шундай қилиб, Pixel 3 Lite версияси стандарт флагманга жуда ўхшаш, аммо корпуси металл эмас, балки пластикдан ишланган. Шу билан бирга, «камбағалбоп» моделнинг устунлиги – «оға»ларидан фарқли равишда, унда қулоқчин улаш учун 3.5 миллиметрлик аудиотирқиш мавжуд. Корпусининг пастки қиррасида эса замонавий USB Type-C порти ва битта динамик ўрин олган.

ЎҚИНГ: Динамикда ҳам, камерада ҳам, хотира ва батареяда ҳам муаммо: фойдаланувчилар Google Pixel 3 ва 3 XL смартфонларидан шикоят қилмоқда

Google’нинг ушбу ҳамёнбоп смартфони якка камерали бўлиб, видео муаллифига кўра, бу худди Pixel 3 ҳамда 3 XL флагманларида қўлланган кучли модулнинг ўзидир. Яъни, оптик барқарорлаштириш тизимига эга 12,2 мегапикселлик датчик, диафрагмаси f/1.8, пикселлар ўлчами 1.4 µm. селфи учун эса 8 мегапикселлик сенсор кўзда тутилган.

Pixel 3 Lite’нинг бошқа хусусиятлари эса қуйидагича:

  • 5,56 дюймлик IPS-дисплей, тасвир аниқлиги 2160х1080 пикселлик;
  • Snapdragon 670 процессори (2,0 ГГц частотали саккизта ядро + Adreno 615 график чипи);
  • 4 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира;
  • 2915 мА/соатлик аккумулятор.

Инсайдерларга кўра, Pixel 3 Lite яқин ойлар ичида расман тақдим этилади ва 400–500 доллар атрофида баҳоланади.

ЎҚИНГ: DxOMark: iPhone XR’ни якка камерали смартфонлар «тахтидан туширган» янги камерофонни қарши олинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.