РАСМАН: Redmi биринчи ўйинбоп смартфонини мартнинг охиригача чиқаради!

  •   DiMaX
  •  674
  •  04.03.2021 11:10

РАСМАН: Redmi биринчи ўйинбоп смартфонини мартнинг охиригача чиқаради!

Xiaomi корпорацияси геймерларга мўлжалданган смартфон ва бошқа гаджетларини Black Shark бренди остида тақдим этиб келмоқда. Ушбу шўъбанинг бош директори Луо Юйчжоу (Luo Yuzhou) аввалроқ навбатдаги флагман – Black Shark 4 тайёр бўлганини эълон қилган эди. Шунингдек...

ЎҚИНГ: AnTuTu тахтига даъвогарни тақдимотидан аввал «Қора Акула еб қўйди»!

Лекин «Хитойча Apple»нинг арзончи – Redmi ҳамда Poco брендларига мансуб айрим телефонлари ҳам ўйинларга мослаб оптимизация қилинган. Булардан биринчиси шу ойнинг ўзидаёқ расман геймерларга мўлжалланган биринчи смартфонини тақдим этмоқчи. Бу ҳақда Xiaomi Group China президенти ҳамда Redmi бош директори Лу Вейбинг (Lu Weibing) ўзининг Weibo-аккаунти орқали анонс берди.

Эсингизда бўлса, MediaTek компанияси шу йилнинг январида бирйўла иккита – Dimensity 1100 ҳамда Dimensity 1200 русумли 5G-процессорларини намойиш қилган эди. Булардан иккинчиси флагман смартфонларга мўлжалланган бўлиб, Redmi’нинг илк геймерофони айни шу чипсет базасида тайёрланмоқда.

ЎҚИНГ: Ўрта нархли ўнта энг кучли смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)

Флагман процессордан ташқари, Xiaomi арзончи бренднинг биринчи ўйинбоп смартфонининг экрани борасида ҳам зиқналик қилмаяпти. Redmi геймерофони Samsung томонидан ишлаб чиқилган сўнгги – Е4 авлод Super AMOLED дисплейи билан таъминланмоқда.

Айтиш керакки, бу – Galaxy S21 Ultra ҳамда Xiaomi Mi 11 флагманларида қўлланган, ҳозирда энг зўр дисплейдир. Шунингдек, яқиндагина намойиш қилинган Redmi K40, Redmi K40 Pro ҳамда K40 Pro+ ҳамёнбоп смартфонларида ҳам худди шу дисплей ишлатилган. Қиммат моделлардан фарқли равишда, Redmi телефонларида (кутилаётган геймерофонда ҳам) экранининг четлари қайрилма эмас, балки бир текис.

Лу Вейбинг таъкидлашича, ўйинбоп смартфон тестларида Dimensity 1200 процессори аъло даражада тезкорлик ва қувват тежамкорлигини намоён этган. У яна шуни қўшимча қилдики, биринчи Redmi геймерофони ақл бовар қилмас даражада жозибадор нархда таклиф этилади.

ЎҚИНГ: Энг зўр Android-флагманлар рейтингига Redmi K40 ҳамда K40 Pro ҳам кирди, Mi 11 эса яна пастлади! (AnTuTu, 2021 йил февраль)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!