РАСМАН: Redmi Note 10’лар кутилганидан олдинроқ чиқади!

  •   DiMaX
  •  1310
  •  16.02.2021 17:44

РАСМАН: Redmi Note 10’лар кутилганидан олдинроқ чиқади!

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди Redmi Note 10 туркумидаги фаблетларини 10 март куни тақдим этиши кутилаётган эди. Компания ўзининг Redmi India расмий Twitter-аккаунти орқали бу масалага аниқлик киритди.

ЎҚИНГ: Тўрт хил Redmi Note 10 ҳамёнбоп камерофони тақдимот куни билан дўконга чиқди!

Расмий постерга кўра, ушбу сериядаги смартфонлар ундан ҳам аввал, аниқроғи – 4 март куни намойиш қилинади:

Эслатиб ўтамиз, янги туркумда бирданига тўртта моделда смартфон чиқиши ҳам аниқ бўлган:

  1. Redmi Note 10 5G
  2. Redmi Note 10 4G
  3. Redmi Note 10 Pro 5G
  4. Redmi Note 10 Pro 4G

Ҳиндистон бозоридаги асосий рақобатчи – Realme кучайиб бораётгани сабабли, Xiaomi янги авлод камерофонларини «тажовузкор» нархларда чиқариши маълум бўлган. Тахминларга кўра, улар 108 мегапикселлик камерага эга энг арзон смартфонлар бўлиши керак.

ЎҚИНГ: Xiaomi раҳбари ҳайратда: 9 яшар бола илк Redmi смартфонини санъат асарига айлантирди!