РАСМАН: Samsung ҳамёнбоп туркумидаги смартфонларини энди ишлаб чиқармайди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  4287
  •  09.04.2019 09:23

РАСМАН: Samsung ҳамёнбоп туркумидаги смартфонларини энди ишлаб чиқармайди! (+видео)

Samsung ҳамёнбоп Galaxy J туркумидаги смартфонларини Galaxy A сериясига қўшиб юбориши ҳақида кўпдан буён миш-мишлар юрибди. Компаниянинг Малайзия бўлими расмий YouTube-каналида шунинг расмий исботини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Android Go тизимли Galaxy J4 Core чиқди: арзон, лекин ҳар иккала камераси LED-чақноқли!

Янги моделлар – Galaxy A30 ҳамда Galaxy A50 смартфонларига бағишланган реклама видеоролиги «Galaxy J is now Galaxy A» сарлавҳаси билан берилган. Буни эса «Galaxy J энди Galaxy A бўлди» деб ўгириш мумкин. Видеолавҳа тавсифида ҳам кўпчиликка севимли Galaxy J туркуми энди янги Galaxy A смартфонларига айлантирилгани айтилади ҳамда Galaxy A30 ва Galaxy A50 моделларига эътибор қаратиш сўралади:

A сериясида эса шу кунгача Galaxy A10, Galaxy A20 (сотиб олиш), Galaxy A30 (харид қилиш), Galaxy A50 (сотиб олиш) ҳамда Galaxy A70 моделлари бозорларга тақдим этилган. Мазкур туркумнинг янги вакиллари 10 апрелда намойиш этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг 2019 йилги энг арзон смартфони – Galaxy A2 Core нималарга қодир?

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.