РАСМАН: Samsung тўрт модулли бош камерага эга смартфон тақдимотига таклиф қиляпти!

  •   DiMaX
  •  874
  •  14.09.2018 13:05

РАСМАН: Samsung тўрт модулли бош камерага эга смартфон тақдимотига таклиф қиляпти!

Смартфонсозликда бош камеранинг қўшалоқ бўлишини iPhone 7 модели билан Apple бошлаб берган бўлса, хитойлик техногигант Huawei P20 Pro флагманига нақ учта сенсорли камера ўрнатди. Мазкур пойгага қўшилган Nokia эса бешта модулли бош камерага эга, энг қиммат смартфонини аллақачон тайёрлаган.

ЎҚИНГ: Энг «серкамера» Nokia флагмани яна бир жиҳатдан рекорд ўрнатяпти!

Жанубий кореялик техногигант ҳам улардан қолишмасликка тиришаётган кўринади. Бугун – 14 сентябрда унинг расмий сайтида эълон қилинган таклифнома шундан далолат бераётир. Samsung унда, 11 октябрда Galaxy туркумидаги янги қурилма расман тақдим этилишини айтган.

Гарчи таклифноманинг ўзида ўша куни тақдим этилажак модел ҳақида маълумот берилмаган бўлса-да, «4x fun», яъни «4 каррали қувонч» деган ишора мавжуд. Тахминларга кўра, мазкур ойнинг бошида тарқалган миш-мишлардаги – бош камераси тўртта сенсорга эга Samsung смартфони шу куни намойиш қилинади.

Аммо бу ҳозирча фаразлардан бири, холос. Юқоридаги шиор иккита – асосий ва олд камеранинг қўшалоқ эканлигига ишора бўлиши ҳам мумкин. Бу борадаги янгиликларни биз билан бирга кузатинг.

Samsung шу кунгача бозорга чиқарган аксарият русумлардаги смартфонлар эса Terashop.uz интернет-дўконимизда сотилмоқда. Улар билан танишиш, ўзингизга маъқул моделнинг хусусиятларини кўриш ва онлайн харид қилиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонларини Terashop.uz’дан харид қилинг ва SD-картани совғага олинг! (2018 йил 31 август)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!