Расман савдога чиқмаган бу флагманни аллақачон сотишяпти, лекин... нақ 140 000 доллардан!

  •   DiMaX
  •  2278
  •  07.10.2019 10:49

Расман савдога чиқмаган бу флагманни аллақачон сотишяпти, лекин... нақ 140 000 доллардан!

Жорий йилнинг сентябрь ойи охирида Xiaomi корпорацияси умуман ўзгача – корпуси деярли буткул экран билан қопланган Mi Mix Alpha смартфонини намойиш этганди. Биз унинг қадоғидан олиб ишлатиб кўрсатилган биринчи расмий видеосини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Энг арзон 5G-смартфон энди Xiaomi Mi 9 Pro 5G эмас!

Xiaomi ушбу концептуал смартфони учун мисли кўрилмаган даражада қиммат – нақ 2800 долларлик нарх белгилаган. Унинг 500 донадан иборат илк партияси ҳали декабрда ишлаб чиқарилади, уларнинг савдога қўйилиш вақти эса номаълум.

Шунга қарамасдан, Хитойдаги Tmall.com онлайн дўкони аллақачон Xiaomi Mi Mix Alpha моделини сотувга қўйган. Аммо нархи қўрққулик – нақ 999 999 юань, бу эса 140 000 АҚШ долларига тенг қийматдир!

Бироқ шу пайтгача ҳеч ким унга буюртма бермаган ва буни табиий қабул қилиш керак. Ахир, ўзининг анчагина қиммат бўлган расмий нархидан ҳам бир неча ўн бараварга смартфон сотиб олишга кимнинг кўзи учиб турибди, дейсиз!?

Шуниси ҳам борки, халқи анчагина қашшоқ бўлган бир мамлакатда 2330 долларлик смартфоннинг илк партияси бир кундаёқ сотилиб кетган эди.

ЎҚИНГ: Redmi K20 Pro Premium ҳам «дамини олаверсин»: SD855+ чипли энг арзон флагман рекордларга бой! (+видео)

Айтиш керакки, Xiaomi Mi Mix Alpha бир қатор бетакрор жиҳатларга эга. Улар қаторида бош камерасида қўлланган 108 мегапикселлик Samsung ISOCELL Bright HMX сенсори, энг илғор Snapdragon 855+ процессори, 5G тармоғини қўллаб-қувватлаши, 12 гигабайтлик тезкор хотираси кабиларни санаб ўтиш ҳам етарли.

Интернетда мазкур инқилобий гаджет учун олдиндан буюртма расмийлаштириш бўйича бундан бошқа ҳам таклифлар учрамоқда. Аммо компаниянинг маркетинг бўйича директори Чжи Чжиюань (Zhi Zhiyuan) буларнинг бари алдов эканини, ушбу афсонавий смартфон учун ҳозирча ҳеч қаерда расман буюртма бериб бўлмаслигини айтган.

Глобал савдога чиқарилган аксарият Xiaomi телефонларини эса 610 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz интернет дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Redmi 8 кутилганидан ҳам арзон нархда сотувга чиқди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!