РАСМАН: Snapdragon 865+ чипли Galaxy Z Flip 5G «раскладушка»си ҳатто Galaxy M31s’дан ҳам олдин намойиш қилиняпти!

  •   DiMaX
  •  554
  •  20.07.2020 18:19

РАСМАН: Snapdragon 865+ чипли Galaxy Z Flip 5G «раскладушка»си ҳатто Galaxy M31s’дан ҳам олдин намойиш қилиняпти!

Samsung бугун ўзининг «бели бақувват», ўзи ҳамёнбоп Galaxy M31s смартфонининг тақдимотини эълон қилган. Унинг сотувга чиқиш куни ҳақида эса биз аввалроқ ёзган эдик.

ЎҚИНГ: Samsung ва LG ўз юртида Xiaomi’нинг дадил ҳамласига учради!

Буни қарангки, компания шундан сўнг яна бир смартфони – Galaxy Z Flip 5G анонсини ҳам расман эълон қилди. Қизиғи – эълони кейин чиққан бўлса-да, букламафоннинг ўзи Galaxy M31s’дан аввал, аниқроғи, 22 июль куни Хитойда намойиш этилади.

Шу пайтгача чиққан хабарларда бу смартфоннинг февралда тақдим этилган букламафон – Galaxy Z Flip моделидан фарқлари айтилмоқда. Аввало, унинг корпуси 0,5 миллиметрга қалинроқ ва 0,1 миллиметрга узунроқ. Қолаверса, Galaxy Z Flip 5G янги – Mystic Bronze рангида ҳам чиқади.

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлар ишлатилса ҳам нархини кўп йўқотмайди?

Лекин энг асосий фарқи шундаки, Galaxy Z Flip 5G «раскладушка»си Qualcomm компанияси 8 июль куни тақдим этган флагман – Snapdragon 865+ процессорига таянади. Букламафоннинг қолган жиҳатлари ўз «аждод»иники билан бир хил.

Эслатиб ўтамиз, ушбу чипсет базасида тайёрланган, AnTuTu сервисига кўра жаҳонда энг зўри бўлиб турган иккита смартфон ҳам айни шу куни тақдим этилади. Булар – Asus компаниясининг ROG Phone 3 ҳамда Lenovo компаниясининг Lenovo Legion геймерофонларидир.

Бироқ бу иккаласининг (йўқ, энди Galaxy Z Flip 5G моделини ҳам қўшамиз – учаласининг) яна битта рақиби пайдо бўлган. Яъни, ZTE корпорациясига қарашли Nubia компанияси Red Magic 5S русумли навбатдаги ўйинбоп смартфонини реклама қила бошлаган.

ЎҚИНГ: Энг қизиб кетувчи ва энг қизимайдиган смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил 2-чорак)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!