РАСМАН: тайёр туринг, Mi Max 3 «кушандаси»ни 31 июлда кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1406
  •  20.07.2018 15:58

РАСМАН: тайёр туринг, Mi Max 3 «кушандаси»ни 31 июлда кўрамиз!

Айни дамда смартфонлар орасида энг кучли янги флагманлардан бири – Xiaomi Mi Max 3 модели ҳисобланади. Аммо тез орада «Осмон ости салтанати»даги яна бир гигант компания уни «маҳв этувчи» смартфонни тақдим этмоқчи.

ЎҚИНГ: "Мобил кинотеатр" -- Mi Max 3 тақдим қилинди!

Умуман олганда, Huawei компанияси ўзининг Honor Note 10 фаблетини шу ойнинг охирида тақдим этиши мумкинлиги ҳақида инсайдерлар кўпдан бери айтиб келишарди. Бугун эса хитойлик техногигант бунинг расман тасдиқлади.

Яъни, Weibo ижтимоий тармоғидаги Huawei расмий аккаунтида қуйидаги сурат эълон қилинди:

ЎҚИНГ: Улкан Honor Note 10: “жонли” суратга қараб баҳо беринг

Демак, 31 июль куни Honor Note 10 смартфони жамоатчиликка расман тақдим этилади. Huawei бу флагманини Xiaomi компаниясининг куни кеча намойиш қилинган Mi Max 3 планшетофонига рақиб сифатида илгари сурмоқда.

Honor Note 10 диагоналига 6,9 дюймлик Super AMOLED экран ҳамда якка кристалли Kirin 970 процессори билан таъминланади. Унинг тезкор ва доимий хотираси тегишлича 6 ҳамда 128 гигабайтлик ҳажмга эга бўлади. Смартфоннинг асосий камераси 24 ва 16 мегапикселли сенсорларни ўз ичига олса, селфи-камераси 24 мегапикселли датчикка эга.

Булардан ташқари, янги планшетофон GPU Turbo технологияси билан таъминланади. Унинг «қувват тоши» эса нақ 6000 мА/соатга тенг бўлиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Honor Note 10 махсус Rolls Royce Design’га эга бўлади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!