РАСМАН: Тўртинчи бета-версиядаги Android 10 Q’гача янгиланувчи смартфонлар

  •   DiMaX
  •  2051
  •  06.06.2019 13:41

РАСМАН: Тўртинчи бета-версиядаги Android 10 Q’гача янгиланувчи смартфонлар

Қидирув гиганти яқинда Google I/O конференцияси доирасида Android Q операцион тизимининг тўлақонли анонсини берганди. Шу билан бирга, унинг учинчи бета-версиясигача янгиланувчи смартфонлар моделларини ҳам эълон қилган эди.

ЎҚИНГ: Android 10 тақдим этилмасидан Android 11 эълон қилинди: Google унга «имконсиз» функцияни қўшяпти!

Google компанияси энди Android Q Beta 4 талқинини ҳам эълон қилди. Мазкур янгиланишни қуйидаги моделларга мансуб смартфонларга юклаб олиш мумкин:

  1. Барча авлод Google Pixel смартфонлари
  2. ASUS ZenFone 5z
  3. OnePlus 6T
  4. Xiaomi Mi 9 (сотиб олиш)
  5. Xiaomi Mi Mix 3 5G
  6. Nokia 8.1
  7. LG G8
  8. Essential Phone
  9. Huawei Mate 20 Pro
  10. Sony Xperia XZ3
  11. OPPO Reno
  12. Tecno Spark 3 Pro
  13. Realme 3 Pro
  14. Vivo X27
  15. Vivo NEX S
  16. Vivo NEX A

ЎҚИНГ: Android 10 Q’гача янгиланувчи Samsung смартфон ва планшетлари рўйхати

Хабарга кўра, тўртинчи бета-версияда аввалги жамланмадаги Android Q нуқсонлари бартараф этилган. Шунингдек, унда яна интерфейс, навигация ва билдиришномалар билан боғлиқ айрим кичик ўзгаришлар мавжуд.

Айтиш керакки, Android Q тўртинчи бета-талқинини ўрнатиш жараёни қурилманинг моделига боғлиқ ҳолда турлича кечади. Айрим русумлардаги смартфон эгалари бунинг учун Android бета-синов дастурига (мана бу ҳавола орқали) қўшилишлари етарли. Баъзи моделлардаги девайсларда эса бу жараён бироз мураккаброқ бўлиб, уларнинг эгалари ушбу ҳавола орқали тегишли саҳифага ўтиб, апдейтни юклаб олишларига тўғри келади.

Шу ўринда яна бир жиҳатини таъкидлаб ўтиш ўринли: Android Q Beta 4 янгиланиши API’нинг якуний версиясини ўз ичига олади. Яъни, дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар ўз иловаларини ҳозирданоқ мана шу талқиндаги Android’ли қурилмаларда синаб кўришлари мумкин. Агарда илова ушбу бета-талқинда хатосиз ишлай олса, ўнинчи версиядаги операцион тизим фойдаланувчиларга тўлақонли топширилганидан сўнг ҳам унда муаммо чиқмайди.

ЎҚИНГ: Android 10 Q сизни муҳим бир имкониятдан маҳрум этади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.