Расман: Xiaomi 13 смартфонлари қачон тақдим қилиниши маълум бўлди!

Расман: Xiaomi 13 смартфонлари қачон тақдим қилиниши маълум бўлди!

Бир неча ойлик миш-мишлардан сўнг, Xiaomi ваниҳоят ўзининг янги авлод флагман смартфонлари қатори — Xiaomi 13 сериясини расман 1 декабр куни тақдим қилишини маълум қилди. Компания ўзининг Weibo саҳифасида смартфон ҳақидаги илк маълумотларни тизер постерлар билан беришни бошлади.

Маълум бўлишича, Xiaomi 13 қатори иккита: Xiaomi 13 ва Xiaomi 13 Pro моделларини ўз ичига олади. Тизер суратларнинг бирида кўриш мумкинки, смартфонлар бирининг экрани бироз қайрилган, бошқасиники эса текис қилинган. Эҳтимол, эгилган дисплей Pro моделга, текис экран эса оддий моделга тегишли.

Яна бир постерда эса Xiaomi 13 юқори даражадаги OLED дисплей билан жиҳозланаши, унинг экрани атрофидаги қора рамкалар қалинлиги 1.61 мм бўлиши ҳам ошкор қилинган.

Кутилганидек, Xiaomi янги смартфонлар билан бирга Android 13 операцион тизимига асосланган MIUI 14 версиясини чиқаришини ҳам эълон қилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi'нинг энг хит смартфонлари учун "ҳаёт тугади"

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!