РАСМАН: Xiaomi ҳеч қачон MIUI 10’гача янгиланмайдиган 20 та моделдаги смартфонларини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  2894
  •  04.12.2018 18:40

РАСМАН: Xiaomi ҳеч қачон MIUI 10’гача янгиланмайдиган 20 та моделдаги смартфонларини эълон қилди

«Хитойча Apple» жорий йилнинг 31 май санасида MIUI 10 график қобиғини тақдим этган эди. Унга асосланган прошивкалар Xiaomi мобил қурилмаларига бирин-кетин тарқатилиб келаётир.

ЎҚИНГ: Яна учта Xiaomi смартфони барқарор глобал MIUI 10’гача янгиланмоқда!

2018 йил ўз якунига яқинлашаётган паллада, яъни, бугун – 4 декабрда Xiaomi корпорацияси дастурчиларининг расмий форумида битта маълумот эълон қилинди. Бу – нафақат жорий йилда, балки умуман ҳеч қачон MIUI 10 базасидаги прошивкагача янгиланмайдиган смартфонлар рўйхатидир.

Мазкур рўйхат қуйидагича:

  1. Mi 1S;
  2. Mi 2;
  3. Mi 2A;
  4. Mi 2S;
  5. Mi 4i;
  6. Mi Note;
  7. Mi Note Pro;
  8. Mi Pad 2;
  9. Mi Pad 7.9;
  10. Redmi 1;
  11. Redmi 1S;
  12. Redmi 2;
  13. Redmi 2 Prime;
  14. Redmi 2 Pro;
  15. Redmi 2A;
  16. Redmi 3;
  17. Redmi 3 Pro;
  18. Redmi Note;
  19. Redmi Note 2;
  20. Redmi Note Prime.

Гап шундаки, MIUI 10 график қобиғи Android операцион тизимининг Nougat, Oreo ҳамда Pie версиялари базасидагина яратилиши мумкин. Юқоридаги рўйхатга кирган қурилмаларнинг техник таъминоти эса бу версиягача янгиланишга имкон бермайди. Демак, уларнинг барчаси учун энг сўнгги график қобиқ MIUI 9 бўлиб қолади.

Xiaomi компаниясининг кейинги йилларда тақдим этган – MIUI 10 прошивкасигача янгиланувчи аксарият смартфонларини эса 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 3 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.