РАСМАН: Xiaomi компанияси 3D Face сканерига эга Mi 8 флагманининг тақдимот кунини маълум қилди

  •   DiMaX
  •  4959
  •  15.05.2018 17:05

РАСМАН: Xiaomi компанияси 3D Face сканерига эга Mi 8 флагманининг тақдимот кунини маълум қилди

Шу кунларда бутун дунё аҳли Xiaomi Mi 7 флагманининг намойиш этилишини кутмоқда. Бироқ яқинда маълум бўлишича, хитойлик корпорация навбатдаги моделини компаниянинг саккиз йиллиги шарафига Mi 8 номи остида чиқаришни режалаштираётир.

ЎҚИНГ: Кутилмаган хабар: Xiaomi’нинг янги флагмани Mi 7 эмас, Mi 8 бўлар экан!

Бир неча соат аввал Xiaomi компанияси Weibo ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилишича, ушбу смартфон жорий ойнинг сўнгида Шэньчжэнь шаҳрида тақдим этилади. Шунингдек, корпорациянинг юқори мартабали ходимларидан бири ушбу моделнинг Xiaomi Mi 8 деб номланишини, унинг асосий ўзига хослиги эса 3D Face юз сканери бўлишини айтган. Бу сўзларнинг исботи сифатида у янги телефон камералар тизимининг суратини интернетга жойлаган.

Биламизки, купертиноликнинг iPhone X моделидаги TrueDepth камералар тизими Face ID – қиёфани уч ўлчамли сканерлаш тизими учун қўлланади. Пайқаш қийин эмаски, Xiaomi Mi 8 флагмани ҳам шунга ўхшаш камераларга эга бўлиб, унинг биометрик сканерлаш технологияси 3D Face деб номланади. Ушбу биометрик сканер киши юзининг 3D-моделини ярата олади ва тизимдаги махсус инфрақизил сенсор эвазига қоронғиликда ҳам бемалол ишлайди.

Xiaomi Mi 7 экрани суратлари чиқди: «ўйиқ»ли экран ва тўлақонли 3D Face юз сканери!

Айтиш керакки, шу пайтгача кўпгина Android-смартфонларда юзни сканерловчи Face Unlock функцияси мавжуд бўлиб, у дастурий таъминот даражасидагина ишлайди ва унчалик ишончли эмас. 3D Face технологияси эса, худди купертиноликлар суперфлагманидаги Face ID сингари, аппарат таъминоти (махсус датчиклар) эвазига фаолият юритади ва қиёфани аниқ сканерлайди.

Mi 8 флагмани 23 май куни тақдим этилиши ва 440 АҚШ доллари нархида бозорга чиқарилиши тахмин қилинмоқда. Бу смартфоннинг шу пайтгача маълум бўлган барча хусусиятлари, суратлари аввалги мақолаларимизда (Xiaomi Mi 7 номи билан) берилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 7’ни «жонли» суратларда кўрсатишди: қўшалоқ камера ва «кемтик»ли экран

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.