РАСМАН: Xiaomi Mi Note 3 ҳам Mi Mix 2 билан баравар тақдим этилади

  •   DiMaX
  •  1606
  •  08.09.2017 13:01

РАСМАН: Xiaomi Mi Note 3 ҳам Mi Mix 2 билан баравар тақдим этилади

Xiaomi президенти компаниянинг яна бир флагман қурилмаси – Mi Note 3 фаблети ҳам тез орада намойиш этилиши ҳақида хабар берди. Афтидан, у ҳам Mi Mix 2 девайси билан бирга – 11 сентябрда тақдим қилинади, деб ёзади GizmoChina.

Худди Mi 6 кабилекин каттароқ

Мазкур гаджетини Xiaomi ўзининг амалдаги флагмани – Mi 6 смартфонининг каттароқ нусхаси сифатида тақдим этаётир. Mi Note 3 экрани икки ёнигача ҳам қайрилган, корпуси эса шишадан ишланган бўлади.

Mi 6 диагонали 5,15 дюймли дисплейга эга бўлса, Mi Note 3 экрани 5,7 дюймлик диагоналга эга бўлиши тахмин қилинаётир. Шунингдек, у Snapdragon 835 процессорида ишлайдиган бўлиши эҳтимоли юқори.


Xiaomi Mi Note 3’нинг тахминий хусусиятлари:

• Процессор: Qualcomm Snapdragon 835 10nm 64-бит, 8 ядроли (4x 2.2 ГГц ва 4x 2.4 ГГц );

• Экран: диагонали 5,7 дюйм, сиғими 1080x1920 пикселли;

• Тезкор хотира: 6 ГБ;

• Доимий хотира: 64 ва 128 ГБ;

• Асосий камера: қўш объективли, икки карра оптик зумга эга, 12 мегапикселли;

• Олд камера: 8 мегапикселли;

• Аккумулятор: 4000 мА/соат.

 Мазкур фаблет ҳам бир нечта модификацияли вариантларда чиқарилиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, iPhone 8 тақдимотидан олдинги кунни кутиш учун Xiaomi ихлосмандларида камида иккита сабаб бор: ромсиз Mi Mix 2 ва катта экранли Mi Note 3.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!