РАСМАН: Xiaomi ниҳоят Redmi Note 5 тақдимотининг аниқ санасини айтди!

  •   DiMaX
  •  1917
  •  05.02.2018 16:27

РАСМАН: Xiaomi ниҳоят Redmi Note 5 тақдимотининг аниқ санасини айтди!

Xiaomi’нинг Redmi Note 5 русумли смартфони ҳақидаги миш-мишлар икки ойдан буён давом этиб келаётир. Ҳатто унинг умуман чиқарилмаслиги хусусида ҳам хабарлар тарқалган. Ниҳоят, бугун «хитойча Apple» бу гап-сўзларга нуқта қўйди!

ЎҚИНГ: Ҳайратомуз Redmi Note 5 сотувга тайёр

Дастлабки маълумотларга кўра, Xiaomi Redmi Note 5 модели диагонали 6 дюймлик IPS-экранга эга. Ёнлари ромсиз бўлган экраннинг томонлари ўзаро 18:9 нисбатда, тасвир аниқлиги эса 2160х1080 пикселга тенг (FHD+ формати). Қурилманинг «юраги» – 1,8 ГГц такт частотасида ишловчи 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 636 процессори, у Adreno 509 график чипи билан бойитилган.

Кўплаб журналистлар аллақачон мазкур моделнинг тақдимот маросимига таклифнома олишди. Ушбу тадбир Ҳиндистоннинг пойтахтида бўлиб ўтиши хабар қилинган. Қуйидаги расмий тизерда акс эттирилишича, Redmi Note 5 жорий йилнинг 14 февралида оммавий намойиш этилади:

Тизерда «5» рақами фотокамера кадри сифатида ва фон билан акс эттирилгани шунга ишора қилмоқдаки, Redmi Note 5 қўшалоқ камераси орқали орқа фонни хиралаштирган ҳолда портрет режимида суратлар олишга қодир.

ЎҚИНГ: Redmi Note 5 илк «жонли» суратда: металл корпус ва қўш камерали!

Смартфоннинг олд камераси 8, қўшалоқ асосий камераси эса 16 мегапикселли. Тезкор хотираси ҳажми 3/4 ГБ, доимий флеш-хотираси ҳажми эса 32/64 ГБга тенг. Яна унга 256 ГБгача ҳажмли microSD-карта қўйиш мумкин. Фаблетнинг корпуси металлдан ишланган бўлиб, анъанавий microUSB портига эга. Унинг 4000 мА/соат сиғимли аккумулятори эса тезкор қувватлаш технологияси билан «келишади».

Redmi Note 5 уяли алоқанинг тўртинчи авлоди – 4G тармоғини қўллаб-қувватлайди, унда VoLTE – овозли алоқа технологияси ҳам мавжуд. Шунингдек, бу гаджет Wi-Fi 802.11ac (иккита диапазонли) ҳамда Bluetooth 4.2 LE моделларига ҳам эга.

ЎҚИНГ: Redmi Note 5'нинг халқаро бозорда сотилиш вақти маълум бўлди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!