РАСМАН: Xiaomi «қотил» – Redmi K20 флагманлари тақдимотини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  2271
  •  20.05.2019 10:35

РАСМАН: Xiaomi «қотил» – Redmi K20 флагманлари тақдимотини эълон қилди

Snapdragon 855 процессорли энг арзон смартфон бўлиши кутилаётган Redmi флагмани ёлғиз эмас, балки иккита экани аввалроқ маълум бўлган. Уларнинг номидаги «K» ҳарфи «Killer» сўзини англатади ва бу бежиз эмас...

ЎҚИНГ: «Катта иблис» лақабли Redmi K20 чинданам «кушанда» экан: AnTuTu’да у салкам 460 000 баллик рекорд қўйди!

Redmi бренди боягина – бугун соат ўнда уларнинг намойиш этилиш санасини Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилди. Унга кўра, Redmi K20 туркуми флагманлари 28 май куни, маҳаллий вақт билан соат 14:00 да бошланадиган тадбирда тақдим этилади.

Ушбу смартфонларнинг хусусиятлари ҳақида бир нечта хабар ва мақолалар, ҳатто «жонли» видеоси ва суратларини ҳам эълон қилганмиз. Шунингдек, улар билан биргаликда бренднинг илк ноутбуки – RedmiBook 14 ҳам тақдим этилади.

Булардан ташқари, бугуннинг ўзидаёқ Ҳиндистонда Redmi Note 7S ҳам намойиш қилиниши кутилаётир. Шу кунгача бозорга чиққан айрим русумлардаги Xiaomi телефонларини эса аллақачон 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi 7, Mi Play ва Redmi Note 7 арзонлашди! Terashop.uz’да Xiaomi смартфонлари нархлари (2019 йил 13 май)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!