РАСМАН: Xiaomi смартфонларнинг барқарор глобал MIUI 10’гача янгиланиш режасини эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  2577
  •  25.09.2018 11:06

РАСМАН: Xiaomi смартфонларнинг барқарор глобал MIUI 10’гача янгиланиш режасини эълон қилди!

«Хитойча Apple» ўзининг глобал савдога чиқарилган смартфонлари учун барқарор MIUI 10 прошивкасини тарқатишни аллақачон бошлаган. Ушбу талқиндаги график қобиқ мазкур қурилмалар эгаларига кўплаб янги имкониятлар тақдим этади.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларидан тўққизтасига барқарор глобал MIUI 10 чиқди

Xiaomi компанияси яқин орада яна бир қатор смартфонлари учун MIUI 10 талқинидаги барқарор глобал прошивкаларни тарқата бошлайди. Бу ҳақда компания ўз расмий сайти орқали хабар берган.

Унга кўра, октябрнинг бошида MIUI 10 базасидаги якуний прошивка Redmi 6, Redmi 6A, Redmi 5, Redmi 5A ва Redmi Note 4 каби бир қатор моделлардаги қурилмаларга тарқатилади.

Октябрь ойининг ўрталарида эса Mi Note 3, Mi 5s, Mi 5s Plus, Mi Max, Mi Max Prime, Mi Max 2, Redmi 4X, Redmi 4A ҳамда Redmi Note 5A Prime русумли смартфонлар MIUI 10’га асосланган янги прошивкага эга бўлади.

Ноябрь ойи бошида бўлса барқарор глобал MIUI 10 прошивкаси Mi 3 ва Mi 4, Qualcomm процессорли Redmi Note 3, Redmi Note 3 Special Edition, Redmi 3S ҳамда Redmi 3X, MediaTek процессорли Redmi Note 4 ҳамда Redmi 4 Prime смартфонларига юборилади.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфони ишлатасизми? Янгиламай туринг, жиддий гап бор!

MIUI 10 янгича интерфейсга эга, у «сунъий идрок» тизими билан мустаҳкам интеграциялашган. Тизим товушлари ва чақирув овозларига янги сигналлар, шу жумладан табиат товушлари қўшилган. Фойдаланувчи интерфейси экрани томонлари 18:9 нисбатли ва «кемтик»ли ромсиз смартфонларга ҳам мослаштирилган, анъанавий 16:9 нисбатли экранга эга моделларда ҳам ўзгаришлар кўп. Шунингдек, MIUI 10 ҳатто якка модулли бош камерага эга смартфонларга ҳам боке эффекти – портрет режимида суратга олиш имконини бахш этади.

Айтиш керакки, Xiaomi юқоридаги рўйхатга кирган русумлардаги қурилмаларига MIUI 10 базасидаги якуний прошивкани «ҳаво орқали» босқичма-босқич жўнатади. Шу боис, агарда смартфонингизга апдейт шу кўрсатилган муддатда келмаса – хавотирга ўрин йўқ, сал кутишга тўғри келади.

«Хитойча Apple»нинг бир қатор русумлардаги смартфонлари, шу шумладан «Тезкорлик устаси» дея тавсифланувчи арзон флагмани – Pocophone F1 ҳам расмий кафолат билан сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’даги 1 500 000 сўмгача нархли Xiaomi смартфонлари (2018 йил 19 сентябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!