РАСМАН: Xiaomi тез кунларда яна иккита мобил қурилмасини намойиш этади!

  •   DiMaX
  •  1452
  •  20.06.2018 13:19

РАСМАН: Xiaomi тез кунларда яна иккита мобил қурилмасини намойиш этади!

Xiaomi компанияси биратўла иккита мобил қурилмасининг намойиш кунини эълон қилди. Булар ҳали яқиндагина маълум бўлган Redmi 6 Pro смартфони ҳамда ўтган йилдан бери кутилаётган Mi Pad 4 планшетидир.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Pad 4 ҳеч бир планшетда бўлмаган хусусият билан чиқарилади

Redmi 6 Pro девайси яқиндагина тақдим этилган ҳамёнбоп Redmi 6 ҳамда Redmi 6A смартфонларининг бирмунча илғор талқини эканлиги маълум. Weibo ижтимоий тармоғидаги Xiaomi компаниясининг расмий аккаунти орқали эълон қилинган постерга кўра, у 25 июнь куни расман тақдим этилади.

Шунингдек, инсайдерлар Redmi 6 Pro’нинг «жонли» фотосуратларини тарқатишгани ҳақида ёзган хабаримизда бу қурилманинг асосий хусусиятлари ҳам кўрсатилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi кўрсатмаган Redmi 6 Pro’нинг ёқиқ ҳолдаги суратлари кўп нарсани фош этди

Корпорациянинг иккинчи постерига қараганда, унинг Mi Pad 4 планшети ҳам айни шу куни намойиш этилар экан. Аммо бу иккита гаджетнинг ҳам нархлари ва сотувга қўйилиш саналари ҳозирча номаълум.

«Хитойча Apple»нинг тўртинчи авлод планшети – Mi Pad 4 ҳақидаги маълумотлар унча кўп эмас. Хабарларга кўра, у саккиз ядроли Snapdragon 660 процессори ҳамда 6000 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга. Планшетнинг асосий ва олд камералари тегишлича 13 ҳамда 5 мегапикселли бўлишини айтишмоқда.

Дарвоқе, Xiaomi Mi Max 3 фаблетини ҳам Redmi 6 Pro билан бир кунда намойиш этилиши кутилаётган эди. Аммо компания ҳозирча бу маълумотни тасдиқламаган.

ЎҚИНГ: Mi Max 3 сурати TENAA’га чиқди: iPhone X’га ўхшаш, аммо экрани «кемтик»сиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!