РАСМАН: Xiaomi ёшларбоп Mi 8 Youth флагманининг тақдимот кунини айтди

  •   DiMaX
  •  996
  •  11.09.2018 12:20

РАСМАН: Xiaomi ёшларбоп Mi 8 Youth флагманининг тақдимот кунини айтди

Xiaomi корпорацияси ўзининг юбилей смартфонларини уч хил моделда – стандарт Mi 8, соддалаштирилган Mi 8 SE ҳамда премиал Mi 8 Explorer Edition талқинларида чиқарганди. Кейинчалик эса унинг бошқа модификациялари ҳам тақдим этилиши маълум бўлган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 8 сериясида яна иккита янги модел: биттасининг тақдимот куни ҳам маълум! (+«жонли» сурат)

Компания мана шу икки янги смартфондан бири – Mi 8 Youth (аввалги хабарларда Mi 8 Youth Edition деб ҳам аталган) моделининг намойиш кунини Weibo орқали маълум қилди. Ушбу ижтимоий тармоқда эълон қилинган тизерга кўра, ёшларбоп флагман 19 сентябрь куни Ченду (Chengdu) шаҳридаги тадбирда расман тақдим этилади.

Айтиш керакки, Mi 8 Youth модели – стандарт Mi 8 флагманининг бироз соддалаштирилган ва анча арзон версияси бўлади. Snapdragon 710 процессорига таянган мазкур смартфоннинг тезкор хотираси 4-8 ГБ, ички хотираси эса 32-128 ГБ бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг навбатдаги – ёшларбоп Mi 8 Youth Edition флагмани: Snapdragon 710 чипли ва 8/128 ГБ хотирали!

Ёшларга мўлжаллангани боис, Mi 8 Youth смартфони сифатли селфилар олиш учун 24 мегапикселли олд камера билан жиҳозланади. Асосий камераси эса 12 мегапикселли қўшалоқ датчикка эга бўлади.

Аккумуляторининг ток сиғими 3500 мА/соат бўлган Mi 8 Youth нархи хусусида аниқ маълумот йўқ. Кузатувчилар фикрича, Xiaomi унинг бошланғич версиясини тахминан 200–220 АҚШ долларига баҳолайди.

«Хитойча Apple»нинг ҳозиргача савдога чиқарган кўплаб смартфонлари, ҳатто яқинда тақдим этилган «Тезкорлик устаси» – Pocophone F1 ҳам Ўзбекистонда расмий кафолат билан сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да акция: Xiaomi смартфони харидида оригинал Mi қулоқчини совға! Нархлар билан танишинг (2018 йил 7 сентябрь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!