РАСМИЙ БАЁНОТ: Telegram асосчиси Clubhouse’да борми?

  •   DiMaX
  •  695
  •  20.02.2021 11:32

РАСМИЙ БАЁНОТ: Telegram асосчиси Clubhouse’да борми?

Яқинда Илон Маск ўзининг Twitter тармоғидаги аккаунтида Владимир Путинга мурожаат этиб, янгиClubhouse ижтимоий тармоғида мулоқотга чақирган эди. Кейин эса биз мазкур тармоқ ҳақидаги батафсил мақолани эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Янги тренд: Clubhouse қандай ижтимоий тармоқ?

Фақат овозли хабарлар орқали мулоқот қилинадиган ушбу тармоққа қизиқиш машҳур шахслар орасида урфга айланмоқда. Хўш, юртимизда оммалашган Telegram мессенжерининг муассиси Павел Дуров ҳам янги трендга қўшилиб, Clubhouse тармоғига аъзо бўлганми?

Бу саволга аниқ ва лўнда жавобни Telegram Uzbekistan расмий канали эълон қилган. Telegram қўллаб-қувватлаш Марказининг Ўзбекистондаги вакили ушбу савол билан шахсан Дуровнинг ўзига мурожаат этган. Расмий жавобга кўра, Clubhouse аудио-ижтимоий тармоғида унинг ҳақиқий профили мавжуд эмас.

Шундай экан, Clubhouse’да ўзини Павел Дуров сифатида кўрсатадиган ҳар қандай одам фирибгардир. Огоҳ бўлинг, фақат ишончли манбаларга ишонинг, дейилади баёнотда.

ЎҚИНГ: Telegram’нинг дунёда биринчи ўринга чиқиши сирини Павел Дуров айтди