РАСМИЙ ИЗОҲ: ИИВ ходимларини суратга ёки видеога олиб, интернетга чиқариш мумкинми?

  •   DiMaX
  •  1920
  •  16.12.2020 09:06

РАСМИЙ ИЗОҲ: ИИВ ходимларини суратга ёки видеога олиб, интернетга чиқариш мумкинми?

15 декабрь куни АОКАда Ички ишлар вазирлиги масъуллари иштирокида «Жамиятда коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирок этди, деб ёзади Sof.uz.

ЎҚИНГ: Фейкларга алданманг: Тошкент кўчаларидаги уч оёқли камералар нималарни кузатмоқда?

Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов вазирлик ходимларини тасвирга олиш ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш борасидаги саволга жавоб берди.

«Биз ҳозир шу йўналишда ходимларимиз, журналистлар ва фуқаролар учун видеоролик тайёрлаяпмиз. Аниқ қилиб сизга айтаман, биз ички ишлар органлари – давлат хизматчисимиз. Давлат хизматчисини хоҳлаган одам, хоҳлаган вақтда тасвирга олиши мумкин ва хоҳлаган платформага ушбу видеони қўйиши мумкин. Бу ҳеч қаерда тақиқланмаган.

Лекин битта нарса мумкин эмас ва илтимос қилинади: ходимларнинг ишига халақит бериш керак эмас. Ички ишлар органлари ходимлари, Пост-патрул ва йўл-патрул хизмати ходимлари ишига халақит бермаган ҳолда хоҳлаган жойингизда ва хоҳлаганча тасвирга олишингиз мумкин», – деди вазирлик матбуот хизмати раҳбари.

ЎҚИНГ: Ижтимоий тармоқларда эҳтиёт бўлинг: 89 млн сўмгача жарима тўлашингиз мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!