Расмий рўйхат: 2021 йил августгача HarmonyOS прошивкасини олган 65 хил Huawei ҳамда Honor смартфон ва планшетлари

  •   DiMaX
  •  301
  •  05.08.2021 11:58

Расмий рўйхат: 2021 йил августгача HarmonyOS прошивкасини олган 65 хил Huawei ҳамда Honor смартфон ва планшетлари

Huawei компанияси ўзининг янги мобил қурилмаларини ва бошқа тур гаджетларини қадоқданоқ HarmonyOS 2.0 операцион тизими билан чиқара бошлаган. Мазкур гигант, шунингдек, ҳозирги кунгача мазкур прошивкага янгиланган смартфонлари ва планшетларини ҳам расман эълон қилди.

ЎҚИНГ: Huawei компанияси 30 дан ошиқ моделлардаги эски смартфонлар хотирасини кенгайтира бошлади

Барқарор талқиндаги HarmonyOS 2.0 операцион тизими аллақачон 65 моделдаги Huawei ва Honor смартфонлари ва планшетларига узатилган. Агарда ҳозир тест қилинаётган прошивка версияларини ҳам қўшиб ҳисобласак, у ҳолда HarmonyOS апдейтларини саксондан ошиқ мобил қурилмалар эгалари ишлатишмоқда.

Huawei яқинда маълум қилишича, HarmonyOS 2.0 прошивкаларини ўрнатишлар сони 40 миллиондан ошган. Ушбу платформа оммавий тарзда 2021 йилнииг 2 июнида тарқатила бошлаганини ҳисобга олсак, ўрта ҳисобда ҳар сонияда 8 нафар фойдаланувчи HarmonyOS 2.0 тизимига ўтиб келмоқда.

Компания маълумотларига кўра, жорий йилнинг охиригача ушбу янгиланишни юздан ошиқ моделларга тарқатишади. Бундан ташқари, хитойлик техногигант умумий ҳисобда ўзининг 200 миллионтадан, бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг эса 100 миллионтадан ошиқ қурилмаларига HarmonyOS операцион тизимини тарқатишни кўзламоқда.

ЎҚИНГ: Android’нинг кераги йўқ: Xiaomi смартфони HarmonyOS асосидаги MIUI билан ишлаяпти! («жонли» видео)

Ҳозирги кунгача HarmonyOS прошивкаси тарқатилган мобил қурилмалар рўйхати эса қуйидагича:

23 июндан барқарор HarmonyOS версиясини олган Huawei смартфонлари:

  1. Huawei Mate 40;
  2. Huawei Mate 40 Pro;
  3. Huawei Mate 40 Pro+;
  4. Huawei Mate 40 RS Porsche Design;
  5. Huawei Mate 40E;
  6. Huawei Mate X2;
  7. Huawei P40;
  8. Huawei P40 Pro;
  9. Huawei P40 Pro+;
  10. Huawei P40 4G;
  11. Huawei Mate 30;
  12. Huawei Mate 30 5G;
  13. Huawei Mate 30 Pro;
  14. Huawei Mate 30 Pro 5G;
  15. Huawei Mate 30 RS Porsche Design;
  16. Huawei Mate 30E Pro 5G.

23 июндан барқарор HarmonyOS версиясини олган Huawei планшетлари:

  1. Huawei MatePad Pro;
  2. Huawei MatePad Pro 5G.

7 июлдан барқарор HarmonyOS версиясини олган Huawei смартфонлари:

  1. Huawei Nova 6;
  2. Huawei Nova 6 5G;
  3. Huawei Nova 7 5G;
  4. Huawei Nova 7 Pro 5G;
  5. Huawei Nova 8 5G;
  6. Huawei Nova 8 Pro 5G;
  7. Huawei Nova 8 Pro 4G.

7 июлдан барқарор HarmonyOS версиясини олган Huawei планшетлари:

  1. Huawei MatePad (10,8 дюймлик).

24 июлдан барқарор HarmonyOS версиясини олган Huawei смартфонлари:

  1. Huawei Mate Xs;
  2. Huawei Mate 20;
  3. Huawei Mate 20 Pro;
  4. Huawei Mate 20 RS Porsche Design;
  5. Huawei Mate 20 X;
  6. Huawei Nova 7 SE 5G;
  7. Huawei Nova 7 SE 5G Lohas Edition;
  8. Huawei Nova 7 SE 5G Vitality Edition;
  9. Huawei Nova 6SE;
  10. Huawei Enjoy 20 Plus 5G;
  11. Huawei Enjoy Z 5G;
  12. Huawei Ejoy 20 Pro 5G;
  13. Huawei Maimang 9 5G;
  14. Huawei Nova 8 SE;
  15. Huawei P30;
  16. Huawei P30 Pro;
  17. Huawei Mate 20X 5G;
  18. Huawei Mate X;
  19. Huawei Nova 5 Pro;
  20. Huawei Nova 5;
  21. Huawei Nova 5i Pro;
  22. Huawei Nova 5z.

24 июлдан барқарор HarmonyOS версиясини олган Huawei планшетлари:

  1. Huawei MatePad 5G (10,4 дюймлик);
  2. Huawei MatePad (10,4 дюймлик);
  3. Huawei-Tab M6 High-Energy Edition;
  4. Huawei Tab M6 (8,4 дюймлик);
  5. Huawei M6 (10 дюймлик).

1 августдан барқарор HarmonyOS версиясини олган Honor смартфонлари:

  1. Honor V30;
  2. Honor V30 Pro;
  3. Honor 30;
  4. Honor 30 Pro;
  5. Honor 30 Pro+;
  6. Honor Play 4 Pro;
  7. Honor 20;
  8. Honor 20 Pro;
  9. Honor V20;
  10. Honor V20 Moschino Edition;
  11. Honor Magic

1 августдан барқарор HarmonyOS версиясини олган Honor планшетлари:

  1. Honor Tab V6 туркуми (айрим моделлари).

Айтиш керакки, ҳозирча прошивканинг фақат хитойча версияси ҳақида гап кетмоқда, глобал миқёсдаги барқарор HarmonyOS версиясининг тарқатилишига ҳали вақтли.

ЎҚИНГ: Энг равон ишловчи мобил операцион тизим ва смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2021 йил июнь)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!