Расмий рўйхат: Android 10’гача янгиланувчи Huawei смартфонлари

  •   DiMaX
  •  596
  •  14.05.2019 14:06

Расмий рўйхат: Android 10’гача янгиланувчи Huawei смартфонлари

Google компанияси Android 10 Q операцион тизимини эълон қилди, аммо фойдаланувчиларга у кузга яқин буткул тақдим этилади. Унгача янгиланувчи Samsung Galaxy қурилмалари рўйхатини куни кеча тақдим этганмиз.

ЎҚИНГ: «Флагманча» троллинг: Huawei ўз рекламасини Samsung’нинг «устига илиб» қўйди!

Хитойлик техногигант ҳам Android Q талқинидаги операцион тизимни қабул қилиши аниқ бўлган ўз смартфонлари рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, Huawei дастлаб саккизта флагман смартфонига биринчилар қаторида ўнинчи версиядаги Android асосида прошивка тарқатади. Улар қуйидагилардир:

  1. Huawei Mate 20
  2. Huawei Mate 20 Pro
  3. Huawei Mate 20X
  4. Huawei Mate 20 RS Porsche Design
  5. Huawei P30 (Сотиб олиш)
  6. Huawei P30 Pro (Сотиб олиш)
  7. Honor V20 (Honor View 20)
  8. Honor Magic 2

Айтиш керакки, булар – хитойлик ишлаб чиқарувчининг биринчи тўлқинда Android 10 тизимигача янгиланувчи смартфонларидир. Huawei келажакда ушбу талқингача янгиланувчи моделлари рўйхатини кенгайтириши мумкин.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса шу компаниянинг турли смартфонларини 860 000 сўмдан бошланган нархларда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Huawei P30 флагманлари ҳам Terashop.uz’га келди! Шу компания смартфонларининг нархлари билан танишинг! (2019 йил 2 май)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!