Расмий рўйхат: EMUI 10’гача янгиланувчи барча Huawei смартфонлари

  •   DiMaX
  •  933
  •  02.05.2020 09:32

Расмий рўйхат: EMUI 10’гача янгиланувчи барча Huawei смартфонлари

Huawei компанияси ўзининг смартфонлари учун EMUI 10 график қобиғини ўтган йилнинг август ойида намойиш қилган эди. Ҳозиргача бир нечта русумлардаги қурилмаларга унга таянувчи янги прошивка тарқатилган.

ЎҚИНГ: Huawei чекинмоқчи эмас: Android 10 Q’гача янгиланувчи Honor смартфонлари расмий рўйхати

Хитойлик техногигант энди EMUI 10 прошивкасини аллақачон олган ва тез орада қабул қилувчи барча гаджетлари рўйхатини эълон қилди.

Демак, қуйидаги моделларга аллақачон EMUI 10 прошивкаси тарқатилган (ҳудудлар бўйлаб босқичма-босқич):

  1. Huawei P30
  2. Huawei P30 Pro
  3. Huawei Mate 20
  4. Huawei Mate 20 Pro
  5. Huawei Mate 20 RS Porsche Design
  6. Huawei Mate 20 X 4G
  7. Huawei Mate 20 X 5G
  8. Huawei P Smart+ 2019
  9. Huawei P smart Pro
  10. Huawei P30 lite (128 ГБ)
  11. Huawei P smart 2019

Мана бу смартфонлар учун эса EMUI 10 базасида прошивка тайёрланмоқда:

  1. Huawei Mate 20 lite
  2. Huawei P smart Z

Компания яна қуйидаги девайслари учун янги прошивка тарқатишни режалаштирган:

Май ойи охирида: Huawei P30 lite (256 ГБ)

Июнь ойи ўртасида: Huawei Mate 10, Huawei Mate 10 Pro, Huawei Mate 10 Porsche Design, Huawei P20, Huawei P20 Pro

Июль ойи бошида: Huawei Mate RS Porsche Design

Huawei’нинг таъкидлашича, ушбу рўйхат бирор мобил алоқа операторига боғланмаган смартфонларга тегишли; улар учун апдейтлар тайёрланиши эса сал кўпроқ вақт талаб этади.

ЎҚИНГ: Android 10 базасидаги EMUI 10’гача янгиланмайдиган Huawei ва Honor смартфонлари рўйхати чиқди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!