РАСМИЙ ВИДЕО: Galaxy S10 қиёфали Nokia 6.2 тақдимот куни эълон қилинди (+нархи)

  •   DiMaX
  •  1707
  •  01.06.2019 11:03

РАСМИЙ ВИДЕО: Galaxy S10 қиёфали Nokia 6.2 тақдимот куни эълон қилинди (+нархи)

HMD Global компанияси 6 июнь куни Италияда бўлиб ўтадиган тадбирини эълон қилди. Ушбу маросимда Nokia 6.2 смартфони тақдим этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Nokia X71 – компаниянинг «тешик» экранли ва учталик камерали илк смартфони Galaxy S10’нинг ярим нархида сотувга чиқди!

Янги смартфоннинг ташқи кўриниши Хитой бозори учун чиқарилган Nokia X71 моделига ўхшайди. Унинг ҳам 6.2 дюймлик IPS-дисплейи юқори чап бурчагида, худди Galaxy S10 флагманларидаги каби, селфи-камера тирқиши мавжуд. Nokia 6.2 бош камерасининг асосий модули 48 мегапикселлик бўлиб, кенг бурчакли (120°) объектив ҳамда Carl Zeiss оптикаси билан ҳамкорликда ишлайди.

Мана, тақдимот ҳақида Twitter тармоғида эълон қилинган расмий видео билан танишамиз:

Хабарларга кўра, Nokia 6.2 моделининг «электрон юраги» тарзида Snapdragon 632 процессори танланган. Мазкур смартфон тезкор хотираси 4 ва 6 гигабайтлик талқинларда, «тоза» Android версияси (Android One) билан чиқарилади. Мазкур моделда OZO Audio 3D-овоз янгратиш технологияси ҳам татбиқ этилиши, нархи эса 250-300 доллар атрофида бўлиши айтилмоқда.

Яна айрим миш-мишларга қараганда, HMD Global шу тадбирнинг ўзида яна бир – Nokia 5.2 смартфонини ҳам кўрсатиши мумкин. Афсуски, у ҳақида маълумот йўқ; кузатувчилар мазкур қурилма Nokia 6.2 смартфонининг бироз соддалаштирилган версияси бўлишини тахмин қилишмоқда.

Компания айни шу куни Ҳиндистонда яна битта тақдимот тадбири ўтказиши ҳам айтилган...

ЎҚИНГ: 6 июнда Nokia ўз «Ари»сини кўрсатади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!