Расмий видео: Huawei Mate 40 тегинмасдан бошқарилади!

  •   DiMaX
  •  1248
  •  17.10.2020 12:57

Расмий видео: Huawei Mate 40 тегинмасдан бошқарилади!

Huawei компанияси ўзининг Mate 40 туркуми флагманларини 22 октябрь куни расман намойиш этишини эълон қилган. Биз эса уларнинг энг зўри – Mate 40 Pro моделининг iPhone 12 билан бирга олинган жонли суратини чиқарганмиз.

ЎҚИНГ: Хитойлик бу камерофон DxOMark рейтингида Galaxy S20 Ultra ва Xiaomi Mi 10 Pro’ни ҳам «ер тишлатди»!

Хитойлик техногигант аллақачон Mate 40 смартфонларининг реклама кампаниясини бошлаб юборган. Жумладан, бугун эълон қилинган расмий тизерга кўра, мазкур флагманларни масофадан туриб бошқаришнинг яхшиланган тизимига урғу берилган.

Масалан, селфи-камера орқали ишоралар ёрдамида янграётган қўшиқ ёки роликларни ўтказиш, скриншотлар олиш мумкин бўлади:

Mate 40 туркуми вакиллари Kirin процессорлари базасидаги сўнгги смартфонлар бўлиб қолиши мумкин. Зеро, АҚШ киритган санкциялар туфайли Huawei ҳаттоки ўз чипсетларини ишлаб чиқиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлмоқда.

ЎҚИНГ: Смартфон бозоридаги энг муваффақиятли компаниялар рейтинги чиқди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!