Расмий видео: Xiaomi Mi 10 Ultra cуперфлагманини ичкаридан томоша қиламиз!

  •   DiMaX
  •  1501
  •  20.08.2020 08:19

Расмий видео: Xiaomi Mi 10 Ultra cуперфлагманини ичкаридан томоша қиламиз!

«Хитойча Apple» куни кеча Redmi K30 Ultra (ёки Redmi K30 Extreme Commemorative Edition) смартфонининг ички қисмларини битта-битталаб ажратиб олиб кўрсатган эди. Эътиборлиси – бу жараённи айнан Redmi K30 Ultra камерасида суратга олишган ва видеолавҳа бирйўла ушбу моделнинг камера имкониятларини ҳам намоён этган.

ЎҚИНГ: Android 11’дан маҳрум этилган Xiaomi ва Redmi смартфонлари рўйхати чиқди

Компания энди ўзининг юбилей тадбирида тақдим этилган энг зўр флагмани – Xiaomi Mi 10 Ultra моделининг ҳам барча қисмлари олиб кўрсатилган расмий видеони чиқарди. Олдинги роликдан фарқли равишда, бу гал бевосита очиш жараёнини «жонли» кўрсатмаган. Бунинг ўрнига, смартфоннинг қисмлари биттама-битта олинаётган жараёндан туширилган суратларга изоҳлар қўшилган ҳолда видеолавҳа тайёрлаб тақдим этилган.

Айтиш керакки, Xiaomi Mi 10 Ultra cуперфлагмани DxOMark лабораторияси рейтингида беш ойдан буён лидерлик қилиб келаётган камерофонни ҳам «тахтдан ағдарган».

ЎҚИНГ: Кутилмаган хавф: Xiaomi смартфонларида бармоқ изи сканерини ҳам камера қилиб ишлатса бўлар экан! («жонли» видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!