РАСМИЙ ВИДЕО: Xiaomi Mi Mix Alpha’ни илк бор қадоғидан олиб ишлатиб кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  4142
  •  28.09.2019 01:10

РАСМИЙ ВИДЕО: Xiaomi Mi Mix Alpha’ни илк бор қадоғидан олиб ишлатиб кўрамиз!

Xiaomi компанияси бир неча кун аввал Mi Mix Alpha русумли концептуал смартфонини намойиш этган эди, бозорга эса декабрнинг охирида чиқармоқчи. Лекин «арзончи» сифатида танилган компаниянинг битта шу флагмани нархига энг қиммат айфондан нақ иккита олиш мумкин!

ЎҚИНГ: Янги тақдим этилган iPhone 11’лар қаерда энг арзону қаерда энг қиммат?

Xiaomi’нинг ўзи Mi Mix Alpha моделининг қадоғидан олиб ишлатиб кўрсатилган биринчи расмий видеоролигини эълон қилди. Ушбу лавҳада смартфонни ишлатиб ҳам кўрсатишган – экраннинг корпус ён томонидаги қисмида бошқарув сенсор тугмачалари акс этади:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, Xiaomi Mi Mix Alpha’нинг премиал қадоғи ичида смартфоннинг ўзидан ташқари яна тезкор қувватлагич, тегишли кабеллар, USB Type-C портидан 3,5 мм.лик аудиотирқишга ўтказувчи переходник ҳамда махсус ҳимоя ғилофи мавжуд.

Интернетда аллақачон Xiaomi Mi Mix Alpha учун олдиндан буюртма расмийлаштириш таклифлари учрамоқда. Аммо компаниянинг маркетинг бўйича директори Чжи Чжиюаня (Zhi Zhiyuan) буларнинг бари алдов эканини, ушбу афсонавий смартфон учун ҳозирча ҳеч қаерда расман буюртма бериб бўлмаслигини айтган.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса аксарият русумлардаги Xiaomi телефонларини атиги 670 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: РАСМАН: MIUI 11 барқарор прошивкаси қайси Xiaomi смартфонларига қачон етиб келади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!