Расмий хабар: Mi 8 Explorer Edition нархи, тақдимот куни маълум қилинди

Расмий хабар: Mi 8 Explorer Edition нархи, тақдимот куни маълум қилинди

Хитойда Xiaomi Mi 8 флагман смартфони сотувга чиқарилганига бир ой бўлди. Qualcomm Snapdragon 845 процессори ҳамда кучли камера технологияси билан смартфон айни пайтда бозордаги кучли девайслардан бири ҳисобланади.

Савдо яхши кетаётган бўлса ҳам, хитойлик компания мазкур мобил қурилманинг янги талқинини ишлаб чиқаришга қарор қилди. Xiaomi Mi 8 Explorer Edition деб ном олган бу версияда бармоқ изи сканери экрандан ўрин олган ҳамда корпус шаффоф материалдан тайёрланган.

Бугун, 16 июлда Xiaomi компанияси ўзининг янги флагман телефонининг қайси санада сотувга чиқиши ва унинг Хитой ҳудудидаги баҳосини эълон қилди. Mi 8 Explorer Edition 24 июлда дўконларга чиқарилади. Аппарат бозорга ягона модификацияда чиқарилади.

Барча хоҳловчилар унинг 8 гигабайтли тезкор ҳамда 128 гигабайтли доимий хотирага эга талқинини $550 доллардан харид қилишлари мумкин.

Ушбу телефоннинг иккита ўзига хослиги бор – шаффоф материалдан тайёрланган орқа панел остига 3D-наклейка жойлаштирилган. Шу билан бирга, телефон дисплейининг остига бармоқ изи сканери жойлаштирилган. Қолган жиҳатлари билан оддий талқиндан фарқ қилмайди.

Хусусан, Xiaomi Mi 8 Explorer Edition смартфони 6,21 дюймли, Super AMOLED матрицали, пиксел сиғими 2248 га 1080 та белги (FHD+) га тенг экран билан таъминланган. Экран юқорисида iPhone X флагманидаги каби кесиқ ҳам бор.

8 ядроли Qualcomm Snapdragon 845 процессоининг частота интервали 2,8 ГГц. Девайсга Adreno 630 видео картаси ҳамда 12 мегапикселли ва қўш сенсорли бош камера, 20 мегапикселли олд камера ўрнатилган.

USB Type-C порти порти орқали қувват олувчи 3000 мА соат сиғимли аккумуляторга Quick Charge 4.0+ тезкор қувватлаш технологияси жорий қилинган.

Xiaomi Mi 8 Explorer Edition талқинида ҳам қўш GPS тизими жорий қилинган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!