Raspberry Pi компьютери базасида ақлли кўзгу яратишди (+видео)

  •   DiMaX
  •  488
  •  23.05.2020 13:59

Raspberry Pi компьютери базасида ақлли кўзгу яратишди (+видео)

Ноодатий гаджетлар яратиш билан шуғулланувчи видеоблогер Эбен Куао якка платали Raspberry Pi компьютери асосида ақлли кўзгу ишлаб чиқди. Кишини юзидан таний олувчи мазкур қурилма фантастик фильмлардаги келажак девайсларга ўхшайди.

ЎҚИНГ: Фантастик фильмлардан кириб келган 9 технология

Муҳандис бунда Raspberry Pi Camera Module V2 камера модули, 32 гигабайтгача бўлган microSD хотира картаси, micro-HDMI кабели, 32 дюймлик монитор, сенсор экран ва бошқа айрим қисмларни қўллаган. Эбен Куао уларнинг барчасини қўлбола рамкага жойлаб, турли дастурий таъминот маҳсулотлари билан ишга туширган.

Натижада сенсорли киритиш усулини қўлловчи, тўлиғича интерфаол кўзгу яралди ва энг қизиғи – у фойдаланувчини юзидан таниш функциясига ҳам эга. Гаджет эгасини таниб, шахсий маълумотлардан фойдаланишга рухсат беради. Шу билан бирга, панелда вақт ва сана, об-ҳаво маълумотлари, календардаги маълумотлар ҳам акс этади. Умуман олганда, кўзгуни исталган маълумотни чиқарадиган қилиб созлаш мумкин.

Шундай девайслар йиғишга қизиқувчилар учун Эбен Куао батафсил қўлланма ҳам тақдим этган. Йўриқнома билан мана бу ҳавола орқали (инглиз тилида) танишиш мумкин, унда керакли бутловчи қисмлар ҳамда ишлатилдиган дастурий таъминот ҳақида маълумотлар берилган.

ЎҚИНГ: Смартфонингизни шаффоф қилиб, барчани ҳайратга солишни истайсизми?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!