Razer ҳар қандай Android-смартфонга тушадиган профессионал геймпад тақдим этди

  •   DiMaX
  •  639
  •  11.10.2018 18:13

Razer ҳар қандай Android-смартфонга тушадиган профессионал геймпад тақдим этди

Ўйинбоп қурилмалар ишлаб чиқарувчи Razer компанияси геймерларга аталган биринчи махсус смартфонни тақдим этганди. Бугун 11 октябрда эса унинг иккинчи авлоди – Razer Phone 2 геймерофонини ҳам намойиш этди.

ЎҚИНГ: Razer Phone 2 ўйинбоп смартфони тақдимотидан аввал савдога қўйилди

Бундан ташқари, мазкур компания аввалроқ PlayStation 4 консоли учун Raiju номли ўйин контроллерини ҳам ишлаб чиққанди. Энди эса унинг янги версияси – Razer Raiju Mobile геймпадини тақдим қилди.

Razer Raiju Mobile – исталган замонавий Android-смартфонга улаб ишлатиш мумкин бўлган геймпаддир. Телефонга уни Bluetooth канали орқали ҳам, USB-C порти ёрдамида ҳам улаш мумкин. Асосийси – смартфон Android 6.0 Marshmallow ёки ундан кейинги талқиндаги операцион тизим бошқаруви остида ишлайдиган бўлса бас.

ЎҚИНГ: Илк ўйинбоп смартфон кутилмаганда нақ 300 долларга арзонлашди!

Контроллернинг вазни кўп ҳам оз ҳам эмас – нақ 306 грамм тош босади. Ташқи кўринишидан у Xbox One геймпадини эслатади: худди ўшандай аналогли стиклар, тугмачаларга эга хоч шаклдаги D-pad, шунингдек созлаш мумкин бўлган қўшимча триггерларга эга.

Razer Raiju Mobile аккумуляторини тўлдирилганида, қуввати нақ 23 соатгача ўйин ўйнашга етарли бўлади. Унга смартфон уланадиган подставкани исталган бурчак остида бураш мумкинлиги ҳар қандай геймерга ҳам қўл келади. Компания мазкур гаджетини 150 долларга баҳолаган.

ЎҚИНГ: Xiaomi яширган «Қора Акула» – иккинчи ўйинбоп смартфон TENAA’да фош бўлди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!