Razer Phone 2: Илк геймерофоннинг иккинчи авлоди бенчмаркларда фош этилди

  •   DiMaX
  •  925
  •  10.09.2018 15:08

Razer Phone 2: Илк геймерофоннинг иккинчи авлоди бенчмаркларда фош этилди

Асосан ўйин қурилмалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Razer компанияси ўтган йили дунёдаги биринчи ўйинбоп смартфонни тақдим этган эди. Куни кеча у саховат кўрсатиб, бу геймерофонни нақ битта смартфон нархичалик пулга арзонлаштиргани ҳақида хабар бергандик.

ЎҚИНГ: Илк ўйинбоп смартфон кутилмаганда нақ 300 долларга арзонлашди!

Бунинг сабабини ҳам кўрсатганмиз – ишлаб чиқарувчи аллақачон мазкур девайснинг иккинчи авлодини тайёрлаган. Razer Phone 2 деб номланган ушбу аппарат кейинги кунларда бенчмаркларда ўз кучини синаб кўрган. Натижада унинг асосий техник хусусиятлари оммага ошкор бўлди.

Бу геймерофон ҳақидаги ахборотлар дастлаб Geekbench сервисининг маълумотлар базасида пайдо бўлди. Унда кўрсатилишича, смартфонинг «юраги» айримлар тахмин қилганидек ҳали расман тақдим этилмаган Snapdragon 855 чипи эмас, балки айни дамдаги флагман Snapdragon 845 процессори экан. У максимал 2,8 ГГц такт частотасида ишлай олувчи саккизта Kryo 385 ядросини ҳамда Adreno 630 график контроллерини ўзида жамлаган. Қизиқ томони шундаки, Razer Phone 2 мисолида унинг базавий такт частотаси 1,8 ГГц.ни ташкил этмоқда:

Мазкур гаджет 8 гигабайтлик тезкор хотирага эга ва Android операцион тизимининг 8.1.0 – Oreo талқини бошқаруви остида ишлайди.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Дунёдаги энг тезкор Android-смартфонлар (AnTuTu талқини, 2018 йил, сентябрь)

Razer Phone 2 кейинроқ яна битта машҳур бенчмарк – AnTuTu сервисида ҳам текшириб кўрилган. Бу тест унинг Snapdragon 845 ва 8 ГБ.лик хотирага ҳамда Android 8.1.0 Oreo операцион тизимига эга эканлигини тасдиқлаган.

AnTuTu’да яна унинг бошқа жиҳатлари ҳам фош бўлган: ўйинбоп смартфоннинг доимий хотираси ҳажми 512 гигабайтга тенг экан. Razer Phone 2 дисплейи QHD форматида, яъни пикселлар сиғими 2560х1440 бирликни ташкил этади. Тахминларга кўра, унинг экранида янгиланиш частотаси 120 Гц.га тенг бўлган сифатли IGZO панел қўлланади.

Айни дамда ўйинбоп смартфонлар сифатида Razer Phone’дан ташқари Xiaomi Black Shark, Nubia Red Magic ва ASUS ROG Phone кабилар бозорга тақдим этилган. Шунингдек, Samsung ҳам геймерлар учун смартфон чиқармоқчи ва бу Galaxy X модели бўлиши ҳам мумкин.

Дарвоқе, айнан геймерларга мўлжалланмаган модел бўлмаса-да, худди Razer Phone 2 сингари кучли Snapdragon 845 процессори ва иссиқлик ўтказувчи найчалар орқали совитиш тизими билан жиҳозланган, Geekbench’да қиммат флагманлар – OnePlus 6, Mi 8 ва ҳатто Galaxy S9+’ларни ортда қолдирган энг арзон флагманни Terashop.Uz интернет-дўконимиздан онлайн харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Xiaomi Pocophone F1 етиб келди, Terashop.uz’дан харид қилинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!