Razer Phone 2: орқа панелининг расми пайдо бўлди

  •   Saroy
  •  433
  •  14.09.2018 10:52

Razer Phone 2: орқа панелининг расми пайдо бўлди

Razer 2 ўйин смартфонининг иккинчи авлоди яқинда AnTuTu ва Geekbench’да тестдан ўтказилган эди, энди унинг ажойиб сурати ҳам намойиш этилмоқда. Ўйин смартфони олдидан ҳам, орқа томонидан ҳам суратга олинган ва дизайни ҳақида тўлиқ тасаввур уйғотади. Кўриниб турибдики, Razer 2 ҳам аввалгиларига ўхшаб, Razer’нинг ўзига хослигини сақлаб қолган, яъни  “ғишт” кўринишида.

Стереодинамики олдинга йўналтирилган, экран атрофидаги пастки ва юқори роми анчагина кенг, шунингдек, селфи учун туйнукча чап томонда жойлашган. Олдидан барчаси аввалгидек қолдирилган.

ЎҚИНГ:Ўйин смартфонларининг келажаги порлоқми?

Афсуски, расмда орқа панелнинг юқори қисми кўринмайди, чамаси,  Razer Phone 2’да геймерлар учун жуда қўл келадиган сенсорли панел бўлиши мумкин. Ишлаб чиқарувчи уни фойдаланишнинг айнан қандай сценарийсини назарда тутяпти, ҳозирча тушиниш қийин. Яқин орада қурилманиннг янги тафсилотлари эълон қилиниши кутилмоқда, ўшанда барчасига жовоб олса бўлади.

ЎҚИНГ:Ўйин тамом, дўконни ёпинг: Nintendo эмуляторли сайтлар эгаларини судга бермоқчи

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!