Razer Phone 2: қурилма дизайни пресс-рендерларда намойиш қилинмоқда

  •   Saroy
  •  498
  •  29.09.2018 15:05

Razer Phone 2: қурилма дизайни  пресс-рендерларда намойиш қилинмоқда

Яқинда кучли ўйин смартфонининг матбуотда тасвири намойиш қилинди ва маълум бўлдики, янги аппаратнинг дизайни ўзгармайди. Бир неча ҳафта аввал қурилманинг олд қисми кўрсатилган эди, у амалда худди оригинал Razer Phone’га ўхшаб кетади.  

Кўзга кўринган фарқи шуки, қурилмада иккита камера модули жойлаштирилган. Энди светодиод чақноқ камералар ўртасида турибди ва барча модуллар ўртага силжиган.

Янги Razer’да логотип ёниб турадими, йўқми, ҳозирча айтиш қийин. Ўтган йилги смартфонда бу оддий пластик қатлам эди. Бу сафар аппарат  RGB-чироқ билан таъминланиши мумкин. Умуман олганда, фойдаланувчилар  инкрементли (нақшли) янгиланишни кутишмоқда, лекин ҳақиқий тафсилотлари фақат 10 октябрдан кейин маълум бўлади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!