Realme 10 5G тақдим этилди

Realme 10 5G тақдим этилди

Ушбу ҳафта бошида Realme компанияси ўзининг Realme 10 моделини тақдим этганди. Энди компания Хитойда ушбу смартфоннинг 5G версиясини тақдим этди. Dimensity 700 чипида ишловчи қурилма 50МП асосий камерага эга. 

Олд томонда Full HD+ резолюциядаги 6.6 дюймли LCD дисплейи жойлашган бўлиб, у 90 гертс янгиланиш ҳамда 180 гертс сенсорли намуна олиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Дисплейнинг юқори қисмидан томчисимон шаклдаги 8МП селфи камера ўрин олган. 

Орқа панелда 50МП асосий, 2МП макро ҳамда 2МП сатҳ камералар жойлашган. 8.1 мм қалинликдаги смартфон 5,000 мАс сиғимли аккумулятор эга бўлиб, уни 33 ватт тезликда қувватлаш мумкин. 

Гаджетга иккита SIM-карта ва битта microSD картасини ўрнатса бўлади. Бармоқ изи сканери ён томондаги қувват тугмасидан ўрин олган. Смартфон Android 12 операцион тизимига асосланган Realme UI 3.0 график қобиғида ишлайди. 

Смартфоннинг нархи қуйидагича:

8/128ГБ - 182 доллар

8/256ГБ 225 доллар.

Қурилма катта эҳтимол билан халқаро бозорга ҳам сотувга чиқади. Оддий модель 4G ва 5G версияларда тақдим этилди. 17 ноябрь санасида компания Realme 10 Pro ва 10 Pro+ моделларининг ҳам тақдимотини ўтказади. 

ЎҚИНГ: Xiaomi билан ҳамкорлик қилаётган таниқли камера компанияси ўзининг янги смартфонини чиқарди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!