Realme 7 5G тақдимот куни расман айтилди: бу қанақа смартфон?

  •   DiMaX
  •  753
  •  12.11.2020 14:03

Realme 7 5G тақдимот куни расман айтилди: бу қанақа смартфон?

Oppo корпорациясининг арзончи бренди ўзининг янги смартфони – Realme 7 5G моделини глобал тақдимотга тайёрлади. Компаниянинг Буюк Британия бўлинмаси унга бағишланган расмий постер эълон қилди.

ЎҚИНГ: Бу смартфонсоз Samsung, Xiaomi, Vivo, Apple ва Huawei’дан ҳам ўзиб, мутлақ рекорд ўрнатди!

Постерга кўра, Realme 7 5G смартфонининг онлайн тақдимот маросими 19 ноябрь куни, Англия вақти билан соат 10:00 да бошланади. Тошкент вақти билан бу 15:00 га тўғри келади, тадбирни компаниянинг Facebook, Twitter ва YouTube-саҳифаларида реал вақт режимида кўриш мумкин бўлади.

Миш-мишларга кўра, Realme 7 5G буткул янги модел бўлмасдан, ишлаб чиқарувчи ўз юртида аввалроқ тақдим этган Realme V5 5G смартфонининг глобал версияси бўлади. Эслатиб ўтамиз, бу – дизайни хитойлик техногигантнинг Honor 30 моделига ўхшаш, лекин унинг ярим нархидаги 5G-смартфондир. Унинг техник хусусиятлари билан мана бу хабаримизда батафсил танишиш имкони мавжуд.

Realme 7 5G смартфони Европа бозорида қанчага баҳоланиши номаълум, Realme V5 5G учун эса Хитойда тахминан 214 АҚШ долларига тенг нарх қўйилган.

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлар ишлатилса ҳам нархини кўп йўқотмайди?