Realme 7 ҳам «аждод»ининг рекордини янгилади!

  •   DiMaX
  •  1121
  •  11.09.2020 11:42

Realme 7 ҳам «аждод»ининг рекордини янгилади!

Oppo корпорацияси Redmi билан рақобатлашиш учун ташкил этган Realme суббренди мартнинг бошида ўзининг иккита янги смартфонини тақдим этган эди. Булар – Realme 6 ҳамда Realme 6 Pro моделлари бўлиб, тегишлича Redmi Note 9 ҳамда Note 9 Pro смартфонларининг энг асосий рақиблари ҳисобланади.

ЎҚИНГ: realme смартфонларининг 6-серияси ва C3 телефони юртимизда сотувга чиқяпти!

Мазкур компания яқинда уларнинг кейинги авлоди – Realme 7 ҳамда Realme 7 Pro смартфонларини чиқарганидан хабарингиз бор. Oppo кеча – 10 сентябрь куни Realme 7 моделини савдога чиқарди ва у сотилиши бўйича Realme 6 рекордини янгилади.

Компаниянинг маълум қилишича, биринчи партиядаёқ 180 000 донадан ортиқ Realme 7 смартфони сотилиб, рекорд ўрнатган ва унинг захиралари бўшаб қолган! Realme унинг 17 сентябрда сотувга қўйиладиган кейинги партиясигача кўпроқ смартфон тайёрлаб қўйишга ваъда берди.

Realme 7 смартфонининг тезкор/ички хотираси 6/64 ГБлик варианти 204 доллар, 6/128 гигабайтлиги эса 231 долларга баҳоланган. Унинг ва Realme 7 Pro моделининг техник хусусиятлари билан мана бу хабаримизда батафсил танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ўз эгасини рози қилган ТОП-10 смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил август)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!