realme 7 Pro'нинг тўлиқ техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишинг

realme 7 Pro'нинг тўлиқ техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишинг

realme бир йилида иккита бюджет смартфон сотувга чиқаришни одатга айлантирди ва, жадвалга мувофиқ, realme 6 тақдимотидан олти ой ўтиб realme 7 ва 7 Pro моделлари сотувга чиқди.

realme 7 Pro олдинги серияга нисбатан жуда кўп ўзгаришларга эга бўлди ва уларнинг аксарияти сезиларли апгрейдлар бўлса, бошқалари мижозларга ёқмаслиги мумкин бўлган бир қатор жиҳатлар ҳисобланади. Мисол учун, орқа камера панелидан телефото камераси, олд томондан эса ультракенг бурчакли камера олиб ташланган.

...

Келинг, энди realme 7 Pro'нинг техник жиҳатлари билан яқиндан танишиб чиқамиз.

realme 7 Pro'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: пластик 160.9 х 74.3 х 8.7 мм, 182 г; олд томонда Gorilla Glass 3 шишаси.

> Экран: 6.4" Super AMOLED, FHD+ (1080 х 2400p) резолюция.

> Камера: Асосий: 64МП, f/1.8 апертура; Ултакенг бурчакли: 8МП, f/2.3 апертура; Макро: 2МП, f/2.4 апертура; Сатҳ: 2МП.

> Олд камера: 32МП, f/2.5 апертура.

> Чип: Snapdragon 720G (8 нм) саккиз ядроли: (2х2.3 GHz Kryo 465 Gold & 6х1.8 GHz Kryo 465 Silver).

> Хотира: 6/64ГБ, 8/128ГБ + microSD уяси.

> Операцион тизим: Android 10, realme UI.

> Аккумулятор: 4,500 мАс, 65 Вт тезкор қувватлаш.

> Алоқа: 4G LTE, Қўш-SIM, Bluetooth 5.1, GPS, USB Type-C 2.0.

> Бошқа: экраности бармоқ изи канери, стерео карнай.

> Нархи: 370 доллар атрофида.

Қадоқ таркиби

realme 7 Pro Retail Boxrealme 7 Pro қадоғи realme 7 қадоғига ўхшаш. қадоқ таркибида смартфондан ташқари 56 ваттли қувватлагич, USB-C кабели ва шафоф силиконли ғилоф бўлади. Шубҳасиз, бу бюджет синфидаги смартфонлар орасида энг яхши қадоқлардан бири.

ЎҚИНГ: Xiaomi Poco X3 NFC'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.