realme 8 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

realme 8 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Агар олдинги realme моделларига асосланиб хулоса қилсак, компания ишлаб чиқарган смартфонлар аввалги моделларнинг тўғридан-тўғри янгиланган версияси эмаслигини тушунамиз. Кўп ҳолларда, янги тақдим қилинган смартфон ўтган авлод моделидан бошқача бўлади — янги қурилманинг баъзи жиҳатлари яхшиланган, баъзи жиҳатлардан эса воз кечилган, нарх эса деярли ўзгармаган бўлади. realme 8 Pro'да ҳам худди шундай.

ЎҚИНГ: realme Х7 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Янги realme 8 Pro'нинг realme 7 Pro'дан энг фарқли томони унга ўрнатилган 108МП асосий камерадир. Янги камера нафақат тун-у кун юқори сифатли фото ва видеолар олиш имконини беради, балким янгича биннинг ва тасвирга ишлов бериш алгоритмлари сабаб сифати бузилмаган 3 карра зумни ҳам тақдим этади. Қолган камералар: 8МП ультракенг, 2МП макро ва 2МП сатҳ камераларидир.

realme 8 Pro қум билан ишлов берилган янгича, ажойиб орқа панелга ҳам эга. Қурилманинг қолган жиҳатлари эса олдинги моделдагидан деярли ўзгаришсиз қолган. 6.4" 1080p Super AMOLED экран, Snapdragon 720G платформаси ва 4,500 мАс аккумуляторларни бунга мисол қилиб келтириш мумкин.

Ваҳоланки, realme 8 Pro маҳрум қилинган баъзи компонентлар ҳам йўқ эмас. Масалан, девайс фақатгина битта карнай билан жиҳозланган, қувватланиш тезлиги 50 Вт га туширилган, селфи камера резолюцияси эса икки бараварга қисқартирилган. Қизиғи, сув ўтказмайдиган қопламадан ҳам воз кечилган.

realme 8 Pro'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 160.6х73.9х8.1 мм, 176 г; олд панель шишадан, ром ва орқа панель пластикдан ишланган.

> Дисплей: 6.40" Super AMOLED, 430 нит (одатий), 1000 нит (макс.), 1080х2400p резолюция, 20:9 форма фактори, 411ppi зичлик; Always-on Display.

> Чипсет: Qualcomm SM7125 Snapdragon 720G (8 nm): саккиз ядроли (2x2.3 GHz Kryo 465 Gold & 6x1.8 GHz Kryo 465 Silver); Adreno 618.

> Хотира: 128GB 6GB RAM, 128GB 8GB RAM; UFS 2.1; microSDXC (махсус слот).

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 108 МП, f/1.9, 26 мм, 1/1.52", 0.7µм, PDAF; •Ультракенг: 8 МП, f/2.3, 119˚, 16 мм, 1/4.0", 1.12µм; •Макро: 2 МП, f/2.4; •Сатҳ: 2 МП, f/2.4.

> Видео ёзув: •Орқа камера: [email protected] кадр/сек., [email protected]/60/120/480 кадр/сек., [email protected] кадр/сек., гиро-EIS; •Олд камера: [email protected]/120 кадр/сек., гиро-EIS.

> Аккумулятор: 4,500 мАс; 50 Вт да тезкор қувватланиш, 50% 17 дақ., 100% 47 дақ. (рекламага кўра).

> Бошқа: бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); 3.5 мм аудио жек.

> Нархи: 257.96 АҚШ доллари (6GB/128GB)

realme 8 Pro қурилма функциявийлигини оширувчи кўплаб элементлар, масалан, 3.5 мм аудио жек, NFC, махсус microSD карта слоти ва қўш-SIM қўллаб-қувватланиши кабиларга эга.

realme 8 Pro модели 7 Pro ёки 6 Pro'ларнинг такомиллашган талқини эмас, балким ҳамёнбоп нарх эвазига тақдим қилинган қатор яхши функциялар тўпламидир.

Қадоқ таркиби
Смартфон, ҳар доимгидек, сариқ қутида сотилади. Қадоқ ичидан SuperDart 65 Вт лик зарядчик, USB-A га USB-C кабели ва шаффоф силикон ғилоф ўрин эгаллаган.

ЎҚИНГ: realme 7 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!