realme 8i'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

realme 8i'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

realme 8i қурилмаси realme 8 сериясининг энг ҳамёнбоп смартфони, аммо унинг техник жиҳатлари realme 8 сериясидаги бошқа смартфонларникидан қолишмайди. Қурилмани ўйин ўйнашни ёқтирувчилар ҳамда камерадан кўп фоядаланадиганлар учун яртилган смартфон дейиш мумкин. Чунки у 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватловчи дисплей ҳамда 50МП асосий камера билан жиҳозланган.

ЎҚИНГ: realme GT Master'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Фото: GSMArena

Қурилма кўплаб қизиқарли функцияларга эгалиги учун уни серқирра смартфон дейиш мумкин.

realme 8i смартфони 6.6 дюймли IPS LCD дисплейига эга бўлиб, ушбу дисплей 120Hz экран янгиланиш ҳамда 180Hz сенсорли намуна олиш частотасини қўллаб-қувватлайди.

Смартфон Helio G96 чипи билан жиҳозланган бўлиб, янги Mali-G52 график процессори сабаб ушбу чип аввалги Helio G моделларига қараганда юқори унумдорликни тақдим этади. Қурилманинг 4/64ГБ ҳамда 6/128ГБ хотира турига эга бўлган версиялари бўлиб, уларнинг хотирасини microSD картаси билан кенгайтириш мумкин.

Смартфоннинг асосий камераси Samsung'нинг 50МП сенсори билан жиҳозланган бўлиб, у яхши даражадаги суратларни олишга қодир. Шунингдек, realme 8i қурилмаси 2МП макро, 2МП сатҳ камераларига эга. Унинг аккумулятор сиғими 5,000 мАс бўлиб, уни 18 ваттда қувватлаш мумкин.

Фото: GSMArena

realme 8i'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 164.1х75.5х8.5мм, 194г; олд шиша, орқа панель шиша, пластик ром.

> Дисплей: 6.60 дюймли IPS LCD, 120Hz экран янгиланиш частотаси, 600 нит ёрқинлик, 1080х2412 пиксел резолюция, 20.1:9 форма фактори, 400ppi зичлик.

> Чипсет: Mediatek Helio G96 (12 нм): Саккиз ядроли Sakkiz yadroli (2x2.05 GHz Cortex-A76 & 6xX.X GHz Cortex-A55); Mali-G57 MC2.

> Хотира: 4/64ГБ, 8/128ГБ; UFS 2.1; microSDXC.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, realme UI 2.0.

> Камера: Асосий камера: 50МП, f/1.8, 26мм1/1.31“, 1.2µn, PDAF; Макро камера: 2МП, f/2.4; Сатҳ камера: 2МП, f/2.4.

> Селфи камера: 16МП, f/2.1, (кенг) 1/3.0“, 1.0µm.

> Видео ёзув: Асосий камера: [email protected] кадр/сек; Селфи камера: [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 5,000 мАс, 18 ватт қувватлаш технологияси.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); 3.5мм аудио жек.

Аввалги авлод realme 7i билан таққослаганда, 8i'нинг анча такомиллашганини кўриш мумкин. Бунга 120Hz дисплей, унумдорлиги юқори бўлган чип ҳамда юқори резолюциядаги камераларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Биргина камчилик бу - янги смартфон ультракенг камерадан маҳрум бўлган.

Смартфонда сув ва чангга қарши ҳеч қандай IP стандарти мавжуд эмас, бироқ 3.5мм аудио жек ҳамда microSD уясининг борлиги яхши ҳолат.

Қадоқ таркиби

Бошқа realme смартфонлари сингари 8i ҳам сариқ қутида сотилади. Қутидан 18 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели, шаффоф силикон ғилоф ўрин олган.

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: realme GT 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!