realme 9 5G ва 9 SE 5G моделлари тақдим этилди

realme 9 5G ва 9 SE 5G моделлари тақдим этилди

Февраль ойининг ўртасида realme ўзининг 9 Pro ва 9 Pro+ моделларини тақдим этган эди. Энди компания ушбу серияга кирувчи янги realme 9 5G SE ҳамда 9 5G моделларини тақдим этди. realme 9 5G SE смартфони 9 Pro моделига қараганда яхшироқ техник жиҳатларни тақдим этади. 

realme 9 5G SE 

SE сўзи «Speed Edition» сўзининг қисқартмаси ҳисобланади. Ушбу модель 9 Pro қурилмасига қараганда юқори янгиланиш частотада ишловчи дисплей ва кучлироқ Snapdragon 778G чипига эга бўлади. 

realme 9 Pro модели эса Snapdragon 695 чипи билан жиҳозланган эди. Бу дегани SE моделнинг чипидаги Cortex-A78 ядролар сони Pro модель чипиникидан икки бараварга кўпроқ. 

Агар Snapdragon 778G билан 695 чипларини таққослайдиган бўлсак, Snapdragon 778G чипи CPU ва GPU борасида бироз юқорироқ унумдорликни тақдим этади. 

Чип 6/8ГБ тезкор ҳамда 128ГБ UFS 2.2 доимий хотира билан интеграллашган. Шунингдек, смартфонда хотирани кенгайтириш учун microSD ҳамда иккита SIM-карта учун слот мавжуд. Қурилма Android 11 операцион тизимига асосланаган realme UI 2.0 график қобиғида ишлайди. 

Қурилмага ўрнатилган 6.6 дюйимли дисплей 144 гертс янгиланиш частотада ишлай олади. realme'нинг таъкидлашича, ушбу нарх сегментида realme 9 SE модели 144 гертс частотали экранга эга бўлган биринчи смартон ҳисобланади. Ушбу экран 30-144 гертс частоталарга алмашган ҳолда ишлаши мумкин. 

Шунингдек, экран 240 гертс сенсорли намуна олиш частотасини қўллаб-қуввталагани учун қурилмада ўйинларни завқ билан ўйнаш мумкин. Экран ёрқинлиги максимал 600 нитга боради. 

Смартондаги 5,000 мАс сиғимли аккумулятор 30 ваттда қувват олади. Чипсетнинг қувват самарадорлиги билан қурилма аккумуляторининг автономлик вақти видео кўришда 19.5 соатга етиши мумкин. Таққослаш учун realme 9 Pro моделида 5,000 мАс сиғимли аккумулятор бўлиб, у 33 ваттда қувват олади. 

Камера ҳақид маълумот берсдиган бўлсак, смартфонга 48МП асосий камера, 2МП макро ва сатҳ камералар ўрнатилган. Селфи камеранинг резолюцияси эса 16МП ни ташкил қилади. Асосий камера орқали 4K 30 кадр/секунд форматда видео ёзиб олиш мумкин. 

Бармоқ изи сканери қурилманинг ён томонида жойлашган. realme 9 5G Speed Edition моделининг нархи 6/128ГБ хотира учун 262 доллар, 8/128ГБ учун эса 300 долларни ташкил қилади. Смартфон 14 мартдан realme.com веб-сайти ва Flipkart ҳамда бошқа онлайн доконларда сотила бошлайди.  

realme 9 5G 

Ушбу модель 90 гертс частотада ишловчи 6.5 дюймли дисплей билан жиҳозланган. Дисплей 1080х2400 пиксел резолюцияда бўлиб, унинг максимал ёрқинлик даражаси 600 нитни, сенсорли намуна олиш частотаси эса 180 гертсни ташкил қилади. 

Қурилма 5G модемга эга бўлган ҳамда 6 нанометрлик жараён асосида яратилган Dimensity 810 чипи билан жиҳозланган. Гарфика учун Mali-G57 MC2 график процессори жавоб беради. Базавий хотира тури 4/64ГБ дан бошланади, шунингдек, 6/128ГБ хотира ҳажм ҳам мавжуд. Хотирани microSD картаси билан кенгайтириш мумкин. Ушбу моделда ҳам битта microSD ва иккита SIM-карта учун слот мавжуд. 

Қурилма Android 12 операцион тизимига асосланган realme UI 2.0 график қобиғида ишлайди. Унга 48МП асосий камера, 2МП макро ҳамда сатҳ камералар ўрнатилган. Селфи камера резолюцияси 16МП ни ташкил қилади. Ушбу модель 4К форматда видеога ололмайди, у фақатгина [email protected] кадр/секунд формат билан чекланган. 

Смартфондаги 5,000 мАс сиғимли аккумулятор 18 ваттда қувват олади. Компаниянинг таъкидлашича, унинг автономлик вақти видео кўрганда 22 соатгача етиши мумкин. 

realme 5G қора ва оқ рангларда тақдим этилди. Унинг нархи 4/64ГБ учун 200 доллар, 6/128ГБ учун эса 230 долларни ташкил этади. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy F23 смартфони тақдим этилди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!