realme 9 Pro ва realme 9 Pro+ моделларининг нархи ҳамда сотувга чиқиш санаси маълум бўлди

realme 9 Pro ва realme 9 Pro+ моделларининг нархи ҳамда сотувга чиқиш санаси маълум бўлди

realme 9 Pro+ смартфонининг 6/128ГБ ҳамда 8/128ГБ хотирага эга бўлган версиялари сотувга чиқарилади. 6/128ГБ хотира ҳажмли версиянинг нархи 280 долларни ташкил қилади. 

realme 9 Pro моделининг 4/128ГБ хотирага эга бўлган тури эса 228 доллар нархда сотувга чиқади. Иккала телефон ҳам Sunrise Blue, Aurora Green ва Midnight Black рангларда тақдим этилади. 

realme 9 Pro моделига 120Hz янгиланиш частотада ишловчи 6.59 дюймли FHD+ AMOLED дисплейи, Snapdragon 695 чипи, 6ГБ тезкор ҳамда 128ГБ доимий хотира, 33 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилади. 

Камералар ҳақида маълумот берадиган бўлсак, қурилманинг орқа панелидан 64МП, 8МП ва 2МП сенсорлар ўрин олади. Селфи камеранинг резолюцияси эса 16 мегапикселни ташкил қилади. 

realme 9 Pro+ модели эса 90Hz янгиланиш частотасида ишловчи 6.43 дюймли FHD+ AMOLED дисплейи, Dimensity 920 чипи, 8ГБ тезкор ҳамда 256ГБ доимий хотира, 65 ваттда қувват олувчи 4,500 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлади.  

Шунингдек, қуриламага 16МП селфи камера ва оптик тасвир барқарорлигини қўллаб-қувватлайдиган 50МП асосий камера ўрнатилади. 

Смартфонларнинг тақдимоти 16 февраль куни бўлиб ўтади. 

ЎҚИНГ: Redmi K50 юқори сифатли рендерда намойиш этилди