realme 9 Pro+'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

realme 9 Pro+'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

realme 9 Pro+ ўзининг ўзгача дизайни, флагман даражадаги камералари ва тезкор қувватлаш технологияси билан мақтана олади. Компания арзон нархга яхши техник жиҳатларга эга бўлган смартфонни тақдим этади. Ўрта тоифадаги смартфонлар орасида realme 9 Pro+ бошқа компанияларнинг смартфонлари билан бемалол рақобатлаша олади. 

ЎҚИНГ: realme 9 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

realme 9 жуфтлиги 8-сериядан бир йил ўтиб тақдим этилди. Бунгача компания ҳар олти ойда серияни янгилаётган эди. Яна бир ўзгача томони шундаки, realme 9 Pro+ модели realme 8 Pro смартфонининг, realme 9 Pro эса realme 8 моделининг янги авлоди ҳисобланади. 

Агар янги realme 9 Pro+ моделини ўтган йилги realme 8 Pro билан таққослак, унинг техник жиҳатларида ўзгаришглар бўлган. 

realme 7 Pro ҳамда 8 Pro каби 9 Pro+ модели ҳам HRR дисплей, кучли аппарат таъминот, яхши даражадаги камераларга эга. 

Фото: GSMArena

Қурилмага 90Hz янгиланиш частотаси ва 360Hz сенсорли намуна олиш частотасини қўллаб-қувватловчи 1080p резолюциядаги 6.4 дюймли AMOLED дисплейи ўрнатилган. Қурилманинг Sunrise рангдаги тури қуёш нурлари остида ўз рангини кўк рангдан қизғиш-пушти рангга ўзгартира олади. 

MediaTek Dimensity 920 5G чипи билан ўйин ўйнаш унумдорлиги ҳам ошган. Ушбу чипининг процессор ва график процессори аввалги моделга ўрнатилган Snapdragon 720 чипиникидан анча кучлироқ. Шунингдек, у 5G ва Wi-Fi 6 тармоқларини қўллаб-қувватлайди. 

Орқа панелдаги камералар модулидан OIS линзасига эга бўлган 50МП Sony IMX766 асосий камера, 8МП ультракенг камера ҳамда 2МП макро камера ўрин олган. Сатҳ камера эса олиб ташланган. 

realme 8 Pro моделидан олиб ташланган стерео динамик эса 9 Pro+ моделига қайтарилган. Қурилмадаги 4,500 мАс сиғимли аккумулятор 60 ваттда қувват олади. 

realme 9 Pro+'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 160.2х73.3х8.0мм, 182г; олд панель шиша (Gorilla Glass 5), орқа панель пластик, пластик ром. 

> Дисплей: 6.40 дюймли Super AMOLED, 90Hz экран янгиланиш частотаси, 430 нит (ўрта даражада), 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 411ppi зичлик; юрак уришини ўлчовчи сенсор. 

> Чипсет: MediaTek Dimensity 920 5G (6 nm): Саккиз ядроли (2x2.5 GHz Cortex-A78 & 6x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G68 MC4. 

> Хотира: 6/128ГБ, 8/128ГБ, 8/256ГБ; UFS 2.2. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, realme UI 3.0.

> Камера: Асосий камера: 50МП, f/1.8, 24мм, 1/1.56“, 1.0µm, PDAF, ОИС; Ультракенг камера: 8МП, f/2.2, 119˚, 16мм, 1/4.0“, 1.12µm; Макро: 2МП, f/2.4. 

> Селфи камера: 16МП, f/2.4, 27мм (кенг), 1/3.09“, 1.0µm. 

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30 кадр/сек, [email protected]/60/120/480 кадр/сек, [email protected] кадр/сек, gyro-EIS; Селфи камера: [email protected] кадр/сек, gyro-EIS. 

> Аккумулятор: 4,500 мАҳ; 60 ватт қувватлаш технологияси, 100% - 44 дақиқада (рекламага кўра), USB Power Delivery 3.0. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (Экран остида, оптик); 3.5 мм аудио жек. 

Қурилма камчиликлардан ҳам мустасно эмас. Мисол учун, realme 8 Pro моделининг хотирасини microSD картаси билан кенгайтириш мумкин эди. Бироқ ушбу имконият янги моделда йўқ. 

Фото: GSMArena

Бундан ташқари, смартфонда ҳеч қандай расмий IP стандарти мавжуд эмас. Ушбу синфдаги Xiaomi смартфонларда ҳеч бўлмаса IP53 стандарти бўлар эди. 

Қадоқ таркиби 

Одатдагидек смартфон сариқ қутида келади. Унинг ичида смартфон билан бирга 65 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели ҳамда шаффоф силикон ғилоф бўлади. 

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: Motorola Moto G200 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!