realme 9 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

realme 9 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

realme суббренди кеча ўзининг realme 9 Pro ва realme 9 Pro+ қурилмаларини тақдим этган эди. realme 9 Pro ўтган йилги realme 8s 5G смартфонининг, 9 Pro+ эса аввалги 8 Pro'нинг янги авлоди ҳисобланади. 

ЎҚИНГ: Motorola Moto G200 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Агар янги realme 9 Pro моделини эски 8 Pro модели билан таққослайдиган бўлсак, унинг техник жиҳатларида пасайиш бўлганини кўришимиз мумкин. Агар 8s 5G модели билан таққосланса, 9 Pro'нинг техник жиҳатдан анча ўсган. 

Фото: GSMArena

Қурилмага яна LCD дисплейи ўрнатилган, бироқ унинг ёрқинлик даражаси юқори ва у 120Hz янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Чипсет Snapdragon 695'га ўзгарган, шунингдек, кераксиз сатҳ камера ўрнига фойдалироқ ультракенг камера ўрнатилган. Аккумулятор сиғими эса 8s 5G моделиники билан бир хил. 

realme 9 Pro'нинг техник жиҳатлари: 

> Корпус: 164.3х75.6х8.5мм, 195г; олд панель шиша, орқа панель пластик, пластик ром. 

> Дисплей: 6.60 дюймли IPS LCD, 120Hz экран янгиланиш частотаси, 240Hz сенсорли намуна олиш частотаси, 430 нит ёрқинлик (ўртача), 1080х2412 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 399ppi зичлик. 

> Чипсет: Qualcomm SM6375 Snapdragon 695 5G (6 nm): Саккиз ядроли  (2x2.2 GHz Kryo 660 Gold & 6x1.7 GHz Kryo 660 Silver); Adreno 619.

> Хотира: 6/128ГБ, 8/128ГБ; UFS 2.2, microSD уяси. 

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, realme UI 3.0. 

> Камера: Асосий камера: 64МП, f/1.8, 26мм, PDAF; Ультракенг камера: 8 МП, f/2.3, 119˚, 16мм, 1/4.0“, 1.12µm; Макро камера: 2 МП, f/2.4. 

> Селфи камера: 16 МП, f/2.0, (кенг), 1/3.0“, 1.0µm. 

> Видео ёзув: Асосий камера: [email protected] кадр/сек, [email protected] кадр/сек, gyro-EIS; Селфи камера: [email protected] кадр/сек. 

> Аккумулятор: 5000 mAs; 33 ватт тезкор қувватлаш технологияси. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (ён томонда); 3.5 мм аудио жек, NFC. 

realme 9 Pro ва 9 Pro+ моделлари ўз рангини қуёш нурлари остида ўзгартира олади. realme 9 Pro+ модели оддий Pro моделга қараганда кучлироқ чипсет ва камералар, бундан ташқари, янада тезкорроқ қувватлаш технологиясига эга. 

Фото: GSMArena

Оддий Pro модель ҳам яхши смартфон. Унга барқарор Snapdragon 695 чипи ҳамда 120Hz частотада ишловчи нисбатан каттароқ 6.6 дюймли дисплей ўрнатилган. Агар 120Hz частотани қўллаб-қувватловчи дисплей ёки каттароқ сиғимдаги аккумулятор муҳим бўсла, у ҳолда realme 9 Pro'ни танлаган маъқул. 

Қадоқ таркиби 

Смартфон одатдагидек сариқ қутида сотилади. Қути ичидан смартфон билан бирга 33 ватт қувватлаш адаптери, USB-C кабели, шаффоф силикон ғилоф ҳамда SIM-карта эжектори ўрин олган. 

Фото: GSMArena

ЎҚИНГ: Motorola Moto G51 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.