realme 9 сериясига оид янги маълумотлар сиздирилди

realme 9 сериясига оид янги маълумотлар сиздирилди

realme бренди яқин кунлар ичида realme 9 сериясига кирувчи тўртта смартфонни тақдим этади. Маълумотларга кўра, тақдимот 2022 йилнинг январь ойида бўлиб ўтади.

Смартфонларнинг тақдимот санаси яқинлашгани сари уларнинг техник жиҳатларига оид янги маълумотлар сиздирилишни бошлайди. 

Яқинда тарқалган миш-мишларда realme 9i смартфони 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланиши ҳамда realme 9 Pro модели 65 ватт қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлаши айтилган эди. Аввалроқ сиздирилган маълумотларга ишонадиган бўлсак, Pro+ модель 50МП асосий камера ва 16МП селфи камерага эга бўлади. 

realme 9i моделининг камераларига оид ҳеч қандай маълумот йўқ. 

Тахминларга кўра, ушбу смартфон 90Hz экран янгиланиш частотасида ишловчи 6.5 дюймли FullHD+ резолюциядаги дисплей, Snapdragon 680G чипи ва максимал 8ГБ тезкор хотирага эга бўлади. 

ЎҚИНГ: iQOO Neo 5S ва Neo 5SE смартфонлари тақдим этилди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!