Realme атиги 95 долларлик 5G-смартфонни расман эълон қилди

  •   DiMaX
  •  1526
  •  28.06.2021 17:29

Realme атиги 95 долларлик 5G-смартфонни расман эълон қилди

Oppo корпорациясининг суббренди яқинда Realme Q3i 5G русумли – бор-йўғи 153 долларлик мобил телефонини чиқарган. Ушбу модел ҳозир бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлловчи энг арзон смартфон бўлиб турибди.

ЎҚИНГ: iPhone SE 2022 модели Apple’нинг энг арзон ва ихчам 5G-смартфони бўлади

Энг тез ривожланаётган смартфонсоз бўлмиш Realme компанияси бу билан ҳам тўхтаб қолмоқчи эмас. Бу ҳақда унинг Ҳиндистон ва Европа бўлинмаси бошлиғи Мадҳав Шет (Madhav Sheth) куни кеча India Today Tech нашрига берган интервьюсида эълон қилди.

Мадҳав Шет сўзларига кўра, компания яқин орада нархи тахминан 95 АҚШ долларига тўғри келувчи янги 5G-смартфон тақдим этади. Унинг хусусиятлари айтилмаган бўлса-да, MediaTek процессори базасига қурилган бўлишини тахмин қилиш мумкин.

Дунёдаги энг арзон 5G-смартфон намойиши шу йилнинг кузидаёқ Ҳиндистонда бўлиб ўтади. Realme уни кейинроқ глобал бозорда ҳам сотувга чиқарса керак.

ЎҚИНГ: Уйингизда ҳатто 5G база станциясидан ҳам кўпроқ нурланиш таратувчи жиҳозлар бор!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!