Realme бор-йўғи 185 долларга «бели бақувват» 5G-смартфон чиқарди!

  •   DiMaX
  •  1161
  •  06.02.2021 15:51

Realme бор-йўғи 185 долларга «бели бақувват» 5G-смартфон чиқарди!

OPPO корпорациясининг суббренди яқинда ўзининг янги арзон смартфони – Realme C20 моделини тақдим этган эди. Энди эса у бешинчи авлод уяли алоқа стандартини қўллаб-қувватлайдиган телефон чиқарди.

ЎҚИНГ: Олтита русумдаги смартфонга Android 11 асосидаги Realme UI 2.0 тарқатилмоқда

Янги смартфон Realme V11 5G деб номланган бўлиб, MediaTek компанияси 2020 йилнинг ноябрида тақдим этган Dimensity 700 процессори базасида ишлайди. Қурилманинг диагоналига 6,5 дюймлик экрани HD+ форматида (1600х720 пикселлик), унинг томчисимон кемтигига эса 8 мегапикселлик камера жойланган.

Realme V11 5G бош камераси 13 ва 2 мегапикселлик сенсорлардан иборат бўлиб, унинг жамланмасига LED-чақноқ ҳамда сунъий онг модули ҳам кирган. Компания уни Android 10 операцион тизими асосида ишлаб чиқилган Realme UI график қобиғи билан тақдим этган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда 2G, 3G, 4G ва 5G технологиялари: Тезкор интернетга улаш қандай кетяпти?

Янги 5G-смартфоннинг яна бир муҳим жиҳати – 5000 мА/соатлик аккумуляторидир. USB Type-C порти орқали батарея 18 ваттлик қувват билан тезкор зарядлана олади.

Realme V11 5G корпусининг ўлчамлари 164,4х76х8,4 миллиметрга тенг, вазни эса 186 грамм тош босади. Уни симсиз интерфейслардан 5G, 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11 ac, 2,4 ГГц ва 5 ГГц), Bluetooth 5 ҳамда GPS билан таъминлашган.

Икки хил – мовий ҳамда кул ранг корпусларда таклиф этилувчи Realme V11 5G бозордаги энг арзон 5G-смартфонлардан бири бўлди. Хитойда уни аллақачон сотувга чиқаришган; тезкор/ички хотираси 4/128 гигабайтлик варианти 185 доллар, 6/128 гигабайтлиги эса 216 долларга баҳоланган.

ЎҚИНГ: 2021 йил январдаги энг зўр ўнта ҳамёнбоп смартфон (AnTuTu рейтинги)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!