realme энг тезкор смартфон қувватлаш технологиясини тақдим қилмоқчи

realme энг тезкор смартфон қувватлаш технологиясини тақдим қилмоқчи

28 февралдан бошлаб 4 кун давомида Барcелонада Mobile World Congress 2022 бўлиб ўтади. Унда техно-гигант компаниялар ўзларининг янгиликларини улашишади.

Хитойнинг етакчи смартфон ишлаб чиқарувчиларидан бири realme компанияси МWC 2022'да ўзининг дунёдаги энг тез смартфон зарядлаш технологиясини тақдим қилишини ўз Twitter саҳифасида маълум қилди. 

Афсуски, технология ҳақида ҳозирча кўп нарсалар маълум эмас, лекин миш-мишларга кўра realme 150 Вт тезликдаги қувватлаш технологиясини тақдим қилиши мумкин. 

Шундай бўлса-да, Xiaomi ўтган йили 4000 мА/с батареяни 8 дақиқада қувватлай оладиган 200 Вт зарядлаш технологиясини тақдим қилган эди, аммо бу нарса ҳали бозорга чиқмаган. 

ЎҚИНГ: realme 9 Pro+'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!