Realme глобал бозорга иккита флагман смартфон тайёрлаяпти

  •   DiMaX
  •  371
  •  04.06.2021 11:31

Realme глобал бозорга иккита флагман смартфон тайёрлаяпти

AnTuTu бенчмаркининг 2021 йил май ойидаги энг тезкор ўнта флагман рейтингига кутилмаганда Realme GT модели ҳам кирган. Шу йилнинг 4 март куни намойиш қилинган ушбу қурилма Snapdragon 888 чипли энг арзон смартфон сифатида майдонга тушган.

ЎҚИНГ: Ўрта нархли ўнта энг кучли смартфон (AnTuTu рейтинги, 2021 йил май)

Мазкур компаниянинг бош директори Мадҳав Шет (Madhav Sheth) ўзининг Twitter-аккаунтида ёзишича, Realme дунё бозорига чиқариш учун иккита кучли смартфон тайёрлаяпти. Мазкур қурилмалар Realme GT 5G Performance Flagship ҳамда Realme GT Camera Flagship номлари остида сотилади.

Realme GT 5G Performance Flagship модели жорий ойдаёқ намойиш этилади ва, катта эҳтимол билан, у ўша – Хитойда чиққан Realme GT русумли 5G-флагманининг глобал версияси бўлади.

Realme GT Camera Flagships флагмани июлда тақдим этилиши айтилган, аммо хусусиятлари номаълум. Лекин номига қараб, унинг камерофон бўлишини тахмин қилиш қийин эмас.

ЎҚИНГ: Snapdragon 888 чипли ва 144Hz AMOLED-экранли AnTuTu «қироли» бор-йўғи 470 долларга баҳоланди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.